Created with Highcharts 5.0.4

Total number of votes cast for

Барча таълим муассасаларида маънавий-маърифий тизимни янада яхшилаш ҳақида
  • Sphere:Culture and Sport
  • Date:2018-09-08 21:09:06
  • Author:UMAROV RUSTAM AKRAMALIYEVICH
Text of the collective petition
Менталитетимизга мос бўлмаган, миллий қадриятларимизга зарар етказадиган ғоявий ҳамда мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш, ёш авлод онгида миллий маънавиятимиз, шонли тарихимиз ва аждодларимизга нисбатан фахрланиш туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида барча таълим муассасалари учун мослаштирилган қуйидаги дарсликларни ишлаб чиқишни таклиф қиламан: 1. Миллий тарих; 2. Миллий маънавият; 3. Миллий маданият ва маърифат; 4. Интернетдан фойдаланиш маданияти; 5. Этикет қоидалари деган услубий-амалий дарсликлар ва уларнинг аудио-видео, электрон шакллари.
Implementation of the collective petition / idea
Бу борада сифатли дарсликлар тайёрланиши, малакали мутахассислар жалб этилиши зарур ва бу ёшларимизни баркамол қилиб тарбиялашда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳар томонлама мувофиқ бўлади дейиш мумкин.
5093
Comments (16)
TALIPOV AYBEK ABDUKAXOROVICH
Очередной маънавиятчи. Фаросатданам боракан у'зи... Динимизчи?
18 January 2019, 11:15
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Хар кандай маданият, маънавият ва маърифат муайян бир дин акидасига асосланади ёки асосланмайди. Хозирги гарб дунёвий маданияти христианлик динига канчалик боглик? Шу тахлил килинганми? Нима учун дунёвий маданиятга асосланиб ривожланган гарб давлатларнинг ахолиси камайиб кетмокда? Ракобат билан I- ва II-жахон урушларида бир-бирларини киргани учун эмасми? Яна канака сабаблари бор? Хар кандай давлат яратувчининг осмони тагида булади, ундан чика олмайди. Маданияти, маънавияти ва маърифати яратувчининг хохиш-курсатмаларига мос тушмаган давлат таназзулга кетиши, "думи киркилиши" аник. Шунинг учун бу борада жуда эхтиёт булиш керак.
24 December 2018, 10:20

RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Тарихни ким ёзишини кенгроқ ва чуқурроқ ўйлаб курилса мақсадга мувофиқ бўлади. Тарихни ҳеч қачон оддий инсон ёзиб қолдирмайди. Фақат Тарихни подшоларни қўл остидаги девонбегилар ва бошқа масъуллар ёзиб келган. Чинакам тарихни билиб бўлмайди. Тарихни доим буртириб, кимнингдир қилган салмоқли ишларни кўрсатиб ёзиб келинган. Тарихни шаффоф ва очиқ етказиш керак келажак авлодга. Маънавиятсиз келажак йўқ деб таъкидланган. Лекин Қорни оч одам мусиқани қорни билан тинглайди деган иборани ҳам эслаш жоиз. таклиф бир ёқлама.
3 November 2018, 12:55
NUNAZAROV DILMUROD MUKUMOVICH
5. Этикет қоидалари деган услубий-амалий дарсликлар ва уларнинг аудио-видео, электрон шакллари. Shu bandiga qo'shilaman. https://meningfikrim.uz/petitions/request/1996 Shunga fikringiz qanday?
28 October 2018, 20:30

Leave a comment

To leave a comment you need to log in through id.egov.uz
×
Site map