Total number of votes cast for
Number of votes required to be collected: 1000
Паркент туманида даволаниш маскани – санаторий барпо этиш керак
- Sphere:Salomatlik
- Date:2018-05-11 15:40:13
- Author:NURMATOV ELMUROD DILMURODOVICH

Text of the collective petition
Тошкент вилояти Паркент тумани Чанги қишлоғи ҳудудида “Иссиқ булоқ” деб номланувчи ер остидан чиқадиган иссиқ ҳолатдаги табиий минерал шифобахш булоқ мавжуд бўлиб, ушбу булоқ ҳудудида замонавий даволаниш маскани – санаторий барпо этиш мақсадга мувофиқдир.
Мазкур шифобахш сув кўпгина касалликларга, жумладан, ҳар хил замбуруғли касалликлар, овқат хазм қилиш органлари ва тери-таносил касалликларига шифодир.
Ушбу булоққа ҳар куни республиканинг турли ҳудудларидан кўплаб беморлар келиб, ўз дардларига шифо топишмоқда.
Implementation of the collective petition / idea
Беморларга яхши шароитлар яратиш ҳамда туман бюджетига қўшимча маблағлар тушириш мақсадида “Иссиқ булоқ” ҳудудида замонавий даволаниш маскани - санаторий барпо этиш лозим. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши билан бир қанча аҳоли ҳам янги иш ўринлари билан таъминланиб, қишлоқ инфратузилмаси ҳам яхшиланар эди.