Total number of votes cast for
Number of votes required to be collected: 10000
Шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этиш ҳақида
- Sphere:Salomatlik
- Date:2020-02-26 03:24:31
- Author:ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH

Text of the collective petition
Марғилон шаҳрида болаларга тиббий хизмат кўрсатадиган муассасаларнинг сони кам. Мавжудларининг ҳам иш вақти умумий асосда белгиланган. Аксарият ҳолларда болаларда касаллик ҳуружи сутканинг тун вақтига тўғри келади. Шундай пайтларда Марғилон шаҳар Сой бўйи кўчасида жойлашган болалар шифохонасида навбатлар кўпайиб, болаларни ҳаттоки стационар даволанишга ҳам олиб қолиш учун шароитлар йўқ. Тунги вақтларда шифокорлар етишмайди. Тунги навбатчиликда қолган атиги 3 ёки 4 та шифокор навбатда турган одамларга хизмат кўрсата олмайди. Уларнинг кўпчилиги ҳам педиатр эмас.
Implementation of the collective petition / idea
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этишни таклиф қиламиз.
Comments (2)
RAXIMOV OLIM KARIMOVICH
Менинг фикримча фукароларни хак хукуклари паймол булмаслиги учун, хамда болалар бизнинг келажагимиз, ва биздан кейинги авлодларни давомчиси булганлиги сабаб шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этишни таклиф қиламиз.
8 May 2020, 13:26
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ота оналарни болаларини кулларига кутариб олган холатдаги НАВБАТНИ курасиз.
Бунга сабаб, хусусий врачликка таъқиқ қўйилгани. Масалан, 80- йилларда, бизнинг болалигимизда, Кенжа хола деган врач бор эдилар. Уйларида доимо қайнатилган, стерилланган шприц, тиббий анжомлар турарди. Сутканинг исталган махалида, касал бўлсак, ота-онамиз бизни кўтариб оборардилар. Кенжа хола 1-тиббий ёрдам кўрсатардилар.
Тунги навбатчиликка келсак, сиз ўзингизни ёки опангизни, уйланган бўлсангиз, хотинингизни тунги навбатчиликда қолишини истармидингиз?
26 February 2020, 08:35
Leave a comment
To leave a comment you need to log in through id.egov.uz