В процессе голосования
"AGRO TV” телеканалини ташкил этиш ҳақида
Бугунги кунда республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар халқни жуда хурсанд қилмоқда. Мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилганлиги сабабли, аҳолига қишлоқ хўжалик соҳасида самарали меҳнат қилиш ва даромад топишга имконият яратилмоқда. Хусусан, ҳозирда иссиқхона ташкил этганлик, товуқ, туяқуш, қорамол боққанлик, қалампир етиштирганлик, пахта ва боғдорчилик йўналишларида кўплаб имтиёзли кредитлар берилмоқда, кундан-кунга янгиликлар қилинмоқда. Бироқ кўпчилик булар ҳақида билишмайди. Шу мақсадда, улар ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар берувчи, қишлоқ хўжалиги сир-асрорларини ўргатувчи махсус “АGRO TV” телеканалини ташкил этиш керак.
Автор: GAIIPOVA MUQADDAS SHOKIROVNA 505
  • 2 Комментарии
  • 148 Голосов
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим кредитлари тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш ҳақида
Амалдаги таълим олишни кредитлаш тизими қуйидагиларга кўра самарасиздир: Биринчидан, кредитлаш жараёнини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларининг эскирганлиги. “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини бериш тўғрисида”ги Низом ва унинг иловаси бугунги кунга келиб ўз долзарблигини йўқотган. Ушбу Низомда “таълим кредити” тушунчаси йўқ. Бироқ унинг 3-бандида “олий ўқув юртларида кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқишига таълим кредитлари берилиши” белгиланган. Ўз-ўзидан низомда умумий ўрта таълим; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; хорижий олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги филиалларидаги ва хусусий олий таълим; олий ўқув юртидан кейинги таълим; кадрлар ...
Автор: MUSAYEV NAVRUZJON ESHBERDI O‘G‘LI 775
  • 9 Комментарии
  • 209 Голосов
Пиёдалар ўтиш йўлларига махсус йўлчироқ (светофор)ларни ўрнатиш ҳақида
Пиёдалар ўтиш йўлларида кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилмоқда. Ушбу ҳодисалар кўпроқ икки транспорт воситаси ўртасида учраб туради. Яъни орқадан келаётган машина пиёдани ўтказиш учун тўхтаган машинани орқасидан етиб олади. Бундай ҳолатларда “ақлли светофор”лар (тугмали) ўрнатилиши ҳам кўп самара бермайди. Бир пиёда учун икки тараф йўлида ўнлаб машиналар тўхтаб туради. Пиёда ўтиб кетганидан сўнг ҳам яшил ёнишини кутиб туриш керак. Бу эса йўлларда ҳаракатни чеклайди. Транспорт воситаларининг кераксиз тўхтаб туришларига сабаб бўлади. Лекин светофор қўйилмаган пиёдалар ўтиш йўлагида тез келаётган транспорт воситаси пиёдани кечроқ кўради. Ёки бошқа транспорт воситалари тўхтаб ...
Автор: ZAYNOBIDDINOV KODIRBEK TOXIROVICH 710
  • 2 Комментарии
  • 337 Голосов
Автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик (ўзгартирганлик) учун белгиланган жарималар миқдорини ошириш ҳақида
Мен ҳайдовчи сифатида шуни таклиф қиламанки, тунда ҳаракатланиш вақтида жуда кўп ҳолатларда автотранспорт воситасининг ёритиш мосламаларини ўзгартириб юриш (ксенон фаралар ўрнатиш) қарама-қарши ҳаракатланаётган автотранспорт воситасига ҳалақит қилиб, бошқа ҳайдовчиларнинг кўришини чеклайди. Бунга асосий сабаб сифатида автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузишни кўрсатиш мумкин. Шу сабабли, ўзбошимчалик билан автотранспорт воситасининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, уларни ўзгартириш ҳолатларини олдини олиш зарур.
Автор: USMANOV FARXOD MAXAMATOVICH 985
  • 12 Комментарии
  • 203 Голосов
Давлат органларининг ишонч телефонларига қўнғироқларни бепул амалга ошириш ҳақида
Ўзбекистон Республикасидаги вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг ишонч телефонларига симли ва мобиль телефон орқали қўнғироқлар амалга оширилганда абонент ҳисобидан тўлов ечиб олинади. Шунингдек, ишонч телефонларига фуқаролар томонидан кўплаб қўнғироқлар қилинганлиги сабабли жуда кўп вақт давомида кутишга тўғри келмоқда. Бу эса кутиш вақтида ҳам ҳисобингиздан маблағнинг сарфланишига олиб келмоқда.
Автор: QAYUMOV JAMSHID JAMOLOVICH 688
  • 7 Комментарии
  • 293 Голосов
Пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий этиш ҳақида
Юртимиздаги барча пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий қилиш керак. Ҳозирда юртимиздаги бозорлар яқинидаги ва бошқа жойлардаги пулли автотураргоҳларда тўловлар асосан нақд пул орқали амалга оширилади. Бу ҳолат айрим ҳолларда кунлик ва ойлик тушумларнинг тўлиқ рўйхатдан ўтмаслиги ҳамда белгиланган ҳисобга тушмаслигига олиб келиши мумкин. Натижада, бозор инфраструктурасини яхшилаш учун сарфланадиган маблағларнинг камайишига, шунингдек тушумдан олинадиган солиқларнинг тўлиқ ундирилмаслигига олиб келиши мумкин. Шу мақсадда, барча пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий қилишни таклиф қилмоқчимиз. Ҳозирда юртимизда янгидан муомалага киритилаётган “Ҳумо” карталари контактсиз технология воситасида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради, яъни ...
Автор: SABIRBAYEV DASTAN KARIMBAYEVICH 577
  • 3 Комментарии
  • 277 Голосов
×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку