Овоз бериш жараёнида
Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида тоифа бериш тизимини қайта кўриб чиқиш хақида
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқитувчиларга тоифа бериш тизимини қайта кўриб чиқиш лозим. Чунки 1998 йилгача берилган олий тоифалар колидирилиб, ундан сўнг олий тоифа олган ҳамма ўқитувчилардан уларнинг иш фаолиятини таҳлил қилмасдан тоифаларини олиб ташлашган. Ваҳоланки, олий тоифани олиш учун катта меҳнат қилинади. Масалан, олий тоифани олиш учун тиббиёт йўналишида ўрта махсус таълим соҳасида ўқув адабиётлари, ўқув қўлланмалар, электрон китоблар, ўқув-усулбий мажмуа ва мақолалар тайёрлаб, чоп эттириш талаб этилар эди. Бироқ ҳозирги кунда олий тоифаси олиб ташланган кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ва уларнинг ...
Муаллиф: TAJIBAYEV YAXSHIBOY KARSHIYEVICH 257
  • 5 Изоҳлар
  • 32 Овоз берилган
Тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) соҳасини ривожлантириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий асбоб-ускуналарни сотувчи фирмалар кўп эмас, уларга хизмат кўрсатувчи фирмалар эса деярли йўқ. Чунки Ўзбекистонда тиббий асбоб-ускуналарни таъмирлашни ўргатувчи ўқув курслари ташкил этилмаган. Тиббиёт муассасаларидаги тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатувчи (таъмирловчи)лар бор, лекин улар кичик ускуналарни таъмирлашни билади, холос. Ҳозирда кўплаб тиббий техникалар бузилиб, таъмирланмасдан эскириб кетмоқда ва уларнинг ўрнига янги аппаратларни сотиб олиш учун пул ва вақт сарфланмоқда. Бир аппаратни таъмирлайман дегунча беморлар сарсон бўлишмоқда.
Муаллиф: ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH 84
  • 0 Изоҳлар
  • 53 Овоз берилган
Чилонзор тумани Кичик халқа автомобиль йўли ва Қатортол кўчалари кесишмаси (“Шухрат” чорраҳасида) автомобиллар учун йўл ўтказгич (кўприк) қуриш ҳақида
Бугунги кунда пойтахт йўлларида жуда кўп транспорт воситалари ҳаракатланмоқда. Аммо пойтахтнинг айрим кўчалари кўп миқдордаги транспорт воситалари оқимини қабул қилишга мўлжалланмаганлиги сабабли доимий равишда тирбандликлар вужудга келмоқда. Жумладан, ушбу ҳолат халқ орасида “Шухрат” чорраҳаси номи билан машхур бўлган Чилонзор туманининг Кичик халқа автомобиль йўли кесишмасида доимий кузатиб келинмоқда.
Муаллиф: QOBILOV SHAVKAT RAVSHAN O‘G‘LI 1287
  • 2 Изоҳлар
  • 340 Овоз берилган
Чилонзор тумани Бунёдкор ва Қатортол 2-кўчалари кесишмасида автомобиллар қатнови учун кўприк қуриш ҳақида
Тошкент шаҳри аҳолисининг сони йил сайин ошиб бораётгани сабабли пойтахтимизда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг сони ҳам сезиларли даражада ортиб бормоқда. Табиийки, автотранспорт воситалари сонининг ошиши йўлларда, айниқса, чорраҳаларда катта тирбандликларни вужудга келтирмоқда. Бундай ҳолатларда янги кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш ҳисобига автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топади. Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Қатортол 2, Дўмбиробод 4-тор кўчалари кесишмасидаги чорраҳада автомобиллар қатновининг зичлиги ҳамда пиёдаларнинг серқатновлиги сабабли катта тирбандлик вужудга келиб, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг аралашувига қарамай тирбандлик билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топмай қолмоқда. ...
Муаллиф: YULDOSHEV SARDOR ABDUMAJID O‘G‘LI 974
  • 3 Изоҳлар
  • 291 Овоз берилган
Ҳайдовчи фоторадарга тушганда протокол тузишни бекор қилиш ва автоматик равишда онлайн жаримани юбориш амалиётини жорий этиш ҳақида
Бугунги кунда йўлларимизда жуда кўп фоторадарлар ўрнатилган. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари яширинган ҳолда фоторадар қўйиб тартиббузар ҳайдовчиларни тўхтатишади ва протокол тузишади. Ушбу жараённи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойида протокол тузиш орқали эмас, протокол тузиб, уни ҳам онлайн расмийлаштириб, жаримани электрон тарзда юбориш амалиётини жорий этиш зарур. Бу усул ҳайдовчилар ва ЙҲХХ ходимлари вақтини тежайди, турли ноқулайликлар ва тортишувлар олдини олади.
Муаллиф: MUSABOYEV FARRUX FAXRIDDIN O‘G‘LI 970
  • 5 Изоҳлар
  • 727 Овоз берилган
Сергели туманидаги тирбандликларни бартараф этиш ҳақида
Сўнгги йилларда пойтахтимизнинг Сергели тумани аҳолиси кескин ошиши билан бирга Сергели туманини шаҳар маркази билан боғлайдиган йўлларда тирбандликлар юзага келаётганлиги жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Шу муаммоларнинг ечими сифатида ҳам камхарж, ҳам қулай инфраструктура тизими, ҳам жозибадор инвестиция муҳитини яратиш мақсадида 2 та таклифни илгари сураман. Биринчи таклифим: ҳозирда барпо этилаётган Сергели метро йўлининг икки томонидан параллел равишда Олмазор метро бекатигача автомобиль йўлини барпо этиш (бу метро йўлига 20 метргача яқин ҳудудда бошқа қурилишлар мумкин эмаслигини инобатга олсак, автомобиль йўли айни муддао бўлади). Иккинчи таклиф эса Чўпонота кўчасини Сергели туманида ...
Муаллиф: BEKOVA OYSARA NEMATOVNA 6081
  • 14 Изоҳлар
  • 1413 Овоз берилган
Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синфлари учун “Тиббий билим асослари” фанини жорий этиш ҳақида
Аҳолини тиббий билим ва маданиятини ошириш энг долзарб масалалардан биридир. Соғлом юрт вакиллари давлатни қудратли қилади. Аҳолимиз тиббий маданияти кун сайин ортиб бормоқда. Лекин шунга қарамай ҳанузгача баъзи жойларда аҳолимизнинг тиббиёт соҳасига оид билимлари етарлича эмаслиги кўзга ташланмоқда (гарчи бу борада кўп ишлар қилинаётганлигига қарамасдан). Масалан, касалликларни келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг профилактикаси, оқибатлари, керак бўлганда беморга тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунча бўлган вақтда ёки стационаргача бўлган даврда зарурий тиббий ёрдам кўрсата олишни ҳар бир фуқаро билиши зарур. Касалликларнинг сабаби ва оқибатларини билган инсон шу касалликнинг келиб чиқмаслиги ...
Муаллиф: NIZOMOV NURIDDIN TO‘LANOVICH 606
  • 6 Изоҳлар
  • 366 Овоз берилган
Тошкент давлат юридик университетида махсус сиртқи таълим шаклини очиш ҳақида
Ҳозирги кунда вилоятларимизда юридик соҳада ўқиган ўрта махсус маълумотли кадрлар орамизда жуда кўп. Уларда амалиёт етарлича бўлсада, лекин маълумотлари олий эмас. Шуларни ҳисобга олиб, Тошкент давлат юридик университетида махсус сиртқи таълим шаклини очиш керак. Унга юриспруденция соҳасида 5 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган фуқароларни сухбат асосида қабул қилиш амалиётини жорий этиш керак.
Муаллиф: AXMEDOV ELYOR MIRKOBILOVICH 676
  • 2 Изоҳлар
  • 312 Овоз берилган
Хўжайли тумани марказида Миздахкон мажмуаси (Хўжайли Ғовур қалъаси) музейини ташкил этиш ҳақида
Хўжайли туманида жойлашган Ғовур қалъаси неча йиллардан буён қаровсиз ҳолатда турибди. Ғовур қалъасининг умумий майдони 9 гектардан иборат. Ғовур қалъани “очиқ осмон музейи” сифатида ташкил қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу билан биргаликда, ташриф буюрувчи туристларнинг сони ҳам ошади. Шу орқали, биз ўз шонли тарихимизни фарзандларимизга ҳам етказа оламиз.
Муаллиф: IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH 268
  • 1 Изоҳлар
  • 121 Овоз берилган
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида Европа стандартлари асосида масофавий таълимни жорий этиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасида Европа стандартлари асосида масофавий таълимни ташкил этиш, шу билан биргаликда, топ мингталикка кирувчи олий таълим муассасаларида масофавий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш зарур. Ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган асрда улардан оқилона ва тўлақонли фойдаланган ҳолда таълим сифатини ва шу билан бир вақтда иш фаолиятини олиб боришни таминлаш ҳам таълимда, ҳам иш фаолиятида юқори самара бериши мумкин. Сўнгги йилларда Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ёшларимиз қўшни мамлакатларнинг бир қанча юқори мавқега эга бўлган олийгоҳларида масофавий таълим асосида ўқишни афзал кўришмоқда. Агарда Республикамизда масофавий таълим бериш жорий ...
Муаллиф: XAZRATQULOV ILXOMJON BOTIRQULOVICH 641
  • 4 Изоҳлар
  • 158 Овоз берилган
Автотранспорт воситаларида теле ва видео мониторлардан фойдаланишга рухсат бериш ҳақида
Маълумки, замонимиз кундан-кунга ривожланиб бормокда. Ахборот технологиялари ҳар бир соҳада ўз ўрнини мустаҳкамламокда. Хусусан, автомобиллар ҳам замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайликлар яратилмоқда. Навигатор, кузатув камералари ҳозирда автотранспорт воситалари учун зарур қурилма ҳисобланади. Хусусан, бизнинг “UzautoMotors” автозаводимизда янги авлоддаги Tracker, Malibu, Captiva автомобилларида ушбу қурилмалар завод томонидан ўрнатилган ҳолда харидорларга етказилмокда. Лекин бошқа турдаги автоуловларда ахборот-кўнгилочар тизими фақат аудитизим билан кифояланган. Кўпчилик ҳайдовчилар ўз қулайликлари учун автоуловига қўшимча тарзда аудиосистема ўрнига мониторли кўнгилочар тизимни ўрнатишни маъқул кўришмоқда. Шу оркали, навигатор тизимидан фойдаланиш мумкин бўлиб, хавфсизлик тизими ...
Муаллиф: KAMILOV KAXRAMON GOFUROVICH 3694
  • 12 Изоҳлар
  • 1303 Овоз берилган
Олий таълим муассасаларида “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича таҳсил олиш имкониятини ошириш ҳақида
Ҳозирги кунда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси (Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари) да ўқиш имконияти мавжуд. Уларда ҳам талабалар ҳозирда фақат кундузги таълим шаклида ўқитилмоқда. Шунингдек, юриспруденция йўналишида сиртқи таълим шаклида ўқитиш ҳеч жойда мавжуд эмас. Мазкур йўналишни бошқа олий таълим муассасаларида (йўналишларига мос бўлган олий таълим муассасаларида) ҳам ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Олдинлари Ўзбекистон миллий университети, Фарғона, Наманган ва Самарқанд давлат универитетларида юриспруденция таълим йўналиши мавжуд эди. Ҳозирда кўпчилик ёшлар ...
Муаллиф: RUSTAMOV AZIZ AZAMATOVICH 513
  • 1 Изоҳлар
  • 125 Овоз берилган
“Банк ва молия соҳаси ходимлари куни”ни белгилаш ҳақида
Кўпгина мамлакатларда ҳар бир оммавий касб турлари учун касб байрамларини (кунларини) белгилаш (ва нишонлаш) анъанаси мавжуд. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам аксарият касб эгалари учун йилнинг маълум кунлари (саналари) касб байрами сифатида нишонланади. Ҳозирда юртимизда банк ва молия соҳасида кўплаб ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан келиб чиқиб, соҳа ходимларини ўзаро жипслигини таъминлаш, ўз касбига бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида Ўзбекистонда ҳам банк ва молия соҳаси ходимлари учун махсус касб байрамини белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди (изоҳ - бу кун расмий дам олиш куни бўлмайди). Маълумот учун: Қозоғистонда 15 ноябрь (миллий ...
Муаллиф: TUROPOV ISMOIL TOPILOVICH 17256
  • 49 Изоҳлар
  • 2703 Овоз берилган
Тошкент метрополитени бекатлари ички дизайнини бекатлар номларига мослаштириш ҳақида
Энг қулай транспорт тури бўлган метродан ҳар куни минглаб юртдошларимиз фойдаланишади. Ёзда салқин, қишда эса иссиқ, поездлар ўз вақтида ҳаракатланади. Тошкент метроси ўз даврининг энг ноёб лойиҳалари бўйича бунёд этилган. Метро бекатларининг бир-бирига ўхшамаслиги, уларнинг кенг ва баланд қурилганлиги, чиройлилиги кишини лол қолдиради. Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан метрополитеннинг янги йўналишларини қуриш бўйича ишлар ҳозирги кунда жадал олиб борилмоқда. Афсуски, бугунги кунда мавжуд метрополитеннинг айрим бекатлари эътибордан четда қолдирилган. Мисол учун, “Истиқлол” санъат саройининг қайтадан “Халқлар дўстлиги” деб номланиши, шунингдек унинг атрофида ободончилик ишларининг олиб борилганлиги, Шомаҳмудовлар оиласи монументининг қайтарилиши, ...
Муаллиф: MAMADIYOROV ADHAMJON QO‘CHQAR O‘G‘LI 383
  • 4 Изоҳлар
  • 128 Овоз берилган
2 ёшгача бўлган болаларга тўланадиган нафақа пулларини онлайн назорат қилиш хақида
Бугунги кунда 2 ёшгача бўлган болаларга нафақа пулларини тўлашда маҳалла фуқаролар йиғинининг роли катта. Ушбу жараёнда анча оворагарчиликлар ва таъмагирлик ҳолатлари кўзга ташланади. Баъзида турли ноаниқликлар бўлиб туради. Шу сабабли, маҳалла фуқаролар йиғини раисига ва биринчи навбатда фуқароларимизга кўмаклашиш мақсадида 2 ёшгача бўлган болаларга тўланадиган нафақа пулларини онлайн назорат қилиш (нафақа чиққани ёки чиқмагани) имконини берадиган махсус платформани ташкил этиш керак. Ушбу платформадан рўйхатдан ўтиш орқали болаларга тўланадиган нафақа пулларини назорат қилиш имкониятини яратиш керак.
Муаллиф: QURBONOV G‘AYRAT KOMILJON O‘G‘LI 524
  • 3 Изоҳлар
  • 277 Овоз берилган
Фуқароларнинг касаллик тарихини электронлаштириш ҳақида
Бугунги кунда юртимизнинг деярли барча шифохоналарда шифокор ҳузурига киришда бемор ўзи билан бирга қоғоз амбулатор картасини олиб кириши керак. Амбулатор картанинг қоғоздан қилиниши ҳам беморлар, ҳам шифокорлар учун кўпгина ноқулайликларни келтириб чиқаради ва қанчадан-қанча маблағ ва вақтни беҳуда сарфланишига сабаб бўлиб келмоқда. Ушбу ноқулайликларни бартараф этиш ва Ўзбекистон тиббиёт соҳасида қоғоз тежамкорлигига эришиш лозим. Бунинг учун биринчи таклифим, Ўзбекистонда аҳоли сони кундан-кунга ортиб бораётганини ҳисобга олиб ва ҳар бир фуқаро учун алоҳида ID карта орқали кириладиган ва фуқароларнинг шахсий кабинетида маълумотлари шакллантириладиган махсус электрон маълумотлар базасини шакллантириш керак. Бу ...
Муаллиф: XAYRULLAYEV SARDOR O‘KTAM O‘G‘LI 383
  • 9 Изоҳлар
  • 288 Овоз берилган
Хусусий туғруқ комплексларини ташкил этиш ҳақида
Аҳоли сони тобора ортиб бораётган вақтда сифатли ва қулай тиббий хизматга бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда. Мамлакатимизда туғруқлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Бу қувонарли ҳол, албатта. Бироқ туғруқ вақтида тиббий хизматнинг сифат даражаси ва туғруқ масканларининг узоқлиги чекка вилоятларда турли ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Она ва бола саломатлигини сақлаш устувор аҳамият касб этар экан, бу борада хусусий туғруқ комплексларини ташкил этиш айни муддао ҳисобланади. Ҳозирда замонавий, қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатадиган хусусий туғруқ масканларига эҳтиёж катта.
Муаллиф: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 451
  • 4 Изоҳлар
  • 157 Овоз берилган
Коммунал тўловларнинг барчасини бир жойда тўлаш имкониятини яратиш ҳақида
Аҳоли томонидан коммунал хизматлар (электр энергияси, табиий газ, совуқ сув ва иссиқлик энергияси ҳақи)га тўловларни ўз вақтида тўланиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш керак. Фуқароларнинг иш кунлари коммунал тўловларни тўлаш учун вақт ажрата олмаслиги, тўловларни қабул қилувчи ташкилотларнинг бир-биридан узоқ жойларларда жойлашганлиги, у ерлардаги навбатларнинг кўплиги ва шунга ўхшаш бошқа сабаблар туфайли коммунал тўловларни тўлашда ноқулайликлар юзага келмоқда.
Муаллиф: SUVANOV BAXODIR OMANOVICH 433
  • 9 Изоҳлар
  • 313 Овоз берилган
Тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида
Сўнгги вақтларда тиббиёт ходимларига бўлган тажовузкорона ҳаракатлар тобора кўпайиб бормоқда. Тез тиббий ёрдам ҳамширалари чақириққа борганда уйда зўравонлик билан ушлаб қолинмоқда, шифокорлар ҳақорат қилинмоқда, уларга иш жойида ва чақириқлар вақтида турли хил тан жароҳатлари етказилмоқда. Бунинг натижасида, тиббиёт ходимлари ўз иш жойида ишлашдан қўрқиб қолишмоқда, чақириққа бориш эса ҳар сафар уларнинг жонини хатарга қўйиш билан баробар бўлиб қолмоқда. Шунингдек, беморларга госпитализация (касалхонага ётқизиш) талаб қилинганда ҳам оила аъзоларининг қаршилиги туфайли бу иш амалга оширилмайди ва кейинчалик, агар беморнинг аҳволи оғирлашса, бунга шифокор айбдор бўлиб қолади. Бу ҳолатда ҳам шифокорларга ...
Муаллиф: XASANBAYEV ISKANDARBEK DILMUROD O‘G‘LI 526
  • 5 Изоҳлар
  • 169 Овоз берилган
Коп сериялы кинофилмлерди қарақалпақ тилине аударыу ҳаққында
Коп сериялы кинофилмлерди қарақалпақ тилине аударыу хам оларды Қарақалпағистан телеканалларында эфирге бериу керек. Себеби хазир XXI асир технологиялардын рауажланган асири болыуына қарамастан усы кунге шекем бирде хам коп сериялы кинофилм қарақалпақ тилине аударылмады. Кинофилмге аударма ислеу онша коп қарежет талап етилмейди.
Муаллиф: JARIMBETOV AJINIYAZ KURBANBAYEVICH 209
  • 1 Изоҳлар
  • 63 Овоз берилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг