Овоз бериш жараёнида
Пиёдалар ўтиш йўлларига махсус йўлчироқ (светофор)ларни ўрнатиш ҳақида
Пиёдалар ўтиш йўлларида кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилмоқда. Ушбу ҳодисалар кўпроқ икки транспорт воситаси ўртасида учраб туради. Яъни орқадан келаётган машина пиёдани ўтказиш учун тўхтаган машинани орқасидан етиб олади. Бундай ҳолатларда “ақлли светофор”лар (тугмали) ўрнатилиши ҳам кўп самара бермайди. Бир пиёда учун икки тараф йўлида ўнлаб машиналар тўхтаб туради. Пиёда ўтиб кетганидан сўнг ҳам яшил ёнишини кутиб туриш керак. Бу эса йўлларда ҳаракатни чеклайди. Транспорт воситаларининг кераксиз тўхтаб туришларига сабаб бўлади. Лекин светофор қўйилмаган пиёдалар ўтиш йўлагида тез келаётган транспорт воситаси пиёдани кечроқ кўради. Ёки бошқа транспорт воситалари тўхтаб ...
Муаллиф: ZAYNOBIDDINOV KODIRBEK TOXIROVICH 561
  • 2 Изоҳлар
  • 294 Овоз берилган
Автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик (ўзгартирганлик) учун белгиланган жарималар миқдорини ошириш ҳақида
Мен ҳайдовчи сифатида шуни таклиф қиламанки, тунда ҳаракатланиш вақтида жуда кўп ҳолатларда автотранспорт воситасининг ёритиш мосламаларини ўзгартириб юриш (ксенон фаралар ўрнатиш) қарама-қарши ҳаракатланаётган автотранспорт воситасига ҳалақит қилиб, бошқа ҳайдовчиларнинг кўришини чеклайди. Бунга асосий сабаб сифатида автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузишни кўрсатиш мумкин. Шу сабабли, ўзбошимчалик билан автотранспорт воситасининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, уларни ўзгартириш ҳолатларини олдини олиш зарур.
Муаллиф: USMANOV FARXOD MAXAMATOVICH 829
  • 12 Изоҳлар
  • 180 Овоз берилган
Давлат органларининг ишонч телефонларига қўнғироқларни бепул амалга ошириш ҳақида
Ўзбекистон Республикасидаги вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг ишонч телефонларига симли ва мобиль телефон орқали қўнғироқлар амалга оширилганда абонент ҳисобидан тўлов ечиб олинади. Шунингдек, ишонч телефонларига фуқаролар томонидан кўплаб қўнғироқлар қилинганлиги сабабли жуда кўп вақт давомида кутишга тўғри келмоқда. Бу эса кутиш вақтида ҳам ҳисобингиздан маблағнинг сарфланишига олиб келмоқда.
Муаллиф: QAYUMOV JAMSHID JAMOLOVICH 531
  • 7 Изоҳлар
  • 254 Овоз берилган
Пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий этиш ҳақида
Юртимиздаги барча пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий қилиш керак. Ҳозирда юртимиздаги бозорлар яқинидаги ва бошқа жойлардаги пулли автотураргоҳларда тўловлар асосан нақд пул орқали амалга оширилади. Бу ҳолат айрим ҳолларда кунлик ва ойлик тушумларнинг тўлиқ рўйхатдан ўтмаслиги ҳамда белгиланган ҳисобга тушмаслигига олиб келиши мумкин. Натижада, бозор инфраструктурасини яхшилаш учун сарфланадиган маблағларнинг камайишига, шунингдек тушумдан олинадиган солиқларнинг тўлиқ ундирилмаслигига олиб келиши мумкин. Шу мақсадда, барча пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий қилишни таклиф қилмоқчимиз. Ҳозирда юртимизда янгидан муомалага киритилаётган “Ҳумо” карталари контактсиз технология воситасида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради, яъни ...
Муаллиф: SABIRBAYEV DASTAN KARIMBAYEVICH 438
  • 3 Изоҳлар
  • 241 Овоз берилган
Жамоат транспортларини кондиционерлар билан жиҳозлаш ҳақида
Ҳозирги кунда фуқароларимиз ҳар куни фойдаланадиган жамоат транспорт воситалари: йўналишли автобус, микро автобус, дамас ва йўналишсиз такси хизмати билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларини асосий қисми кондиционер билан таъминланмаган. Бу ўз навбатида, иссиқ кунларда фуқароларимиз учун ноқулайлик туғдирмоқда, бундан ташқари уларнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, қон босими ва бошқа касаллиги бор йўловчилар транспорт воситасидаги ҳарорат ортиб кетиши натижасида катта қийинчиликка дуч келмоқдалар. Бу ҳолатни бартараф қилиш мақсадида, йўловчиларимизга хизмат кўрсатаётган барча жамоат транспорт воситаларига кондиционерларни ўрнатишни таклиф қилмоқчиман. Кондиционерлар замонавий жамоат транспортининг ажралмас бўлаги бўлиши керак деб ҳисоблайман. Сабаби ...
Муаллиф: SABIRBAYEV DASTAN KARIMBAYEVICH 514
  • 1 Изоҳлар
  • 1005 Овоз берилган
Наманган шаҳридаги Сардоба бозори бўйлаб ўтган Навоий кўчасида пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги (осма кўприк)ни барпо этиш ҳақида
Наманган шаҳри марказидаги Сардоба бозори олдида, яъни Навоий кўчасида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида тартибсизлик жуда авжига чиққан. Жудаям гавжум бўлган бу жойда светофор узлуксиз ишлаб туради, лекин транспорт ҳамда пиёдалар оқимининг кўплиги сабабли доимий тирбандлик мавжуд. Шу мақсадда ушбу чорраҳага пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун тўрт тарафламали бир-бирига туташган осма кўприк қуриш керак. Бу тумандаги аҳоли учун жуда ҳам муҳим бўлиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Муаллиф: BOBONAZAROV MIRZAAXROR FAXRIDDIN O‘G‘LI 10648
  • 5 Изоҳлар
  • 1330 Овоз берилган
Барча бўғиндаги раҳбарларнинг қабулига электрон навбат орқали ёзилиш тартибини жорий этиш ҳақида
Мансабдор шахсларнинг топшириқлар бўйича ҳудудларда юриши, хизмат сафарларида бўлиши сабабли уларнинг қабулига кириш доим ҳам осон бўлмайди. Шуни инобатга олган ҳолда амалдаги тартибга қўшимча равишда онлайн тарзда мансабдор шахсларнинг қабулига ёзилиш имкониятини яратишни таклиф қиламан. Бунда фуқаро онлайн қабулга ёзилиш жараёнида ўз мурожаатига тааллуқли бўлган ҳужжатларни илова қилса, қабул вақтида раҳбар ва масъул ходимлар мурожаатни янада самарали ҳал этадилар.
Муаллиф: TASHNIYAZOVA GULBAXOR SULTANOVNA 368
  • 0 Изоҳлар
  • 328 Овоз берилган
Ҳудудларда педагогика йўналишидаги институтларни ташкил этиш ҳақида
Педагог – таълим ва тарбия соҳасида амалий иш олиб борадиган ёки педагогика муаммоларини фан сифатида ўрганиб, ривожлантирадиган шахс. Педагог – жамиятимиз хаётидаги энг муҳим касблардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда педагогларни тайёрлаш бўйича саноқли педагогика институтлари мавжуд. Булар, Нукус давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Чирчиқ давлат педагогика институти ва бошқалар бўлиб, педагогика соҳаси кадрларини тайёрловчи педагогика институтлари барча вилоятларда ҳам ташкил этилмаган.
Муаллиф: KENJAYEV O‘TKIR ISAKULOVICH 423
  • 1 Изоҳлар
  • 169 Овоз берилган
Жиззах вилоятида олий ўқув юртлари филиалларини очиш ҳақида
Ҳозирги кунда Жиззах вилояти ҳудудида Жиззах давлат педогогика институти ҳамда Жиззах давлат политехника институтлари фаолият юритмоқда. Менинг таклифим шуки, Жиззах вилоятида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент давлат кимё технологиялари институти филиалларининг очилиши – ривожланиб келаётган Жиззах вилояти ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ҳамда вилоятни ёш мутахассис кадрлар билан таъминлашга хизмат қилади. Жиззах вилояти Республикамизнинг марказида жойлашганлиги бошқа вилоят ёшларининг ҳам бу ерга келиб билим олишига қўшимча қулайликларни яратади.
Муаллиф: MADATOV ODIL XATAMOVICH 695
  • 8 Изоҳлар
  • 181 Овоз берилган
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Чимбой филиалини ташкил қилиш ҳақида
Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой, Тахтакўпир ва Қораўзак туманлари ёшларининг олий таълим олишига кенг имконият яратиш ва педагогика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Чимбой филиалини ташкил этишни таклиф қиламан. Мазкур филиал ташкил этилса, ушбу учта тумандан ташқари Кегейли тумани ёшлари учун ҳам янада кенг имкониятлар яратилган бўлар эди.
Муаллиф: SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH 400
  • 2 Изоҳлар
  • 76 Овоз берилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг