Оммабоп
Тошкент метрополитени бекатлари ички дизайнини бекатлар номларига мослаштириш ҳақида
Энг қулай транспорт тури бўлган метродан ҳар куни минглаб юртдошларимиз фойдаланишади. Ёзда салқин, қишда эса иссиқ, поездлар ўз вақтида ҳаракатланади. Тошкент метроси ўз даврининг энг ноёб лойиҳалари бўйича бунёд этилган. Метро бекатларининг бир-бирига ўхшамаслиги, уларнинг кенг ва баланд қурилганлиги, чиройлилиги кишини лол қолдиради. Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан метрополитеннинг янги йўналишларини қуриш бўйича ишлар ҳозирги кунда жадал олиб борилмоқда. Афсуски, бугунги кунда мавжуд метрополитеннинг айрим бекатлари эътибордан четда қолдирилган. Мисол учун, “Истиқлол” санъат саройининг қайтадан “Халқлар дўстлиги” деб номланиши, шунингдек унинг атрофида ободончилик ишларининг олиб борилганлиги, Шомаҳмудовлар оиласи монументининг қайтарилиши, ...
Муаллиф: MAMADIYOROV ADHAMJON QO‘CHQAR O‘G‘LI 373
  • 4 Изоҳлар
  • 127 Овоз берилган
Олий таълим муассасаларида “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича таҳсил олиш имкониятини ошириш ҳақида
Ҳозирги кунда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси (Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари) да ўқиш имконияти мавжуд. Уларда ҳам талабалар ҳозирда фақат кундузги таълим шаклида ўқитилмоқда. Шунингдек, юриспруденция йўналишида сиртқи таълим шаклида ўқитиш ҳеч жойда мавжуд эмас. Мазкур йўналишни бошқа олий таълим муассасаларида (йўналишларига мос бўлган олий таълим муассасаларида) ҳам ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Олдинлари Ўзбекистон миллий университети, Фарғона, Наманган ва Самарқанд давлат универитетларида юриспруденция таълим йўналиши мавжуд эди. Ҳозирда кўпчилик ёшлар ...
Муаллиф: RUSTAMOV AZIZ AZAMATOVICH 504
  • 1 Изоҳлар
  • 125 Овоз берилган
Хўжайли тумани марказида Миздахкон мажмуаси (Хўжайли Ғовур қалъаси) музейини ташкил этиш ҳақида
Хўжайли туманида жойлашган Ғовур қалъаси неча йиллардан буён қаровсиз ҳолатда турибди. Ғовур қалъасининг умумий майдони 9 гектардан иборат. Ғовур қалъани “очиқ осмон музейи” сифатида ташкил қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу билан биргаликда, ташриф буюрувчи туристларнинг сони ҳам ошади. Шу орқали, биз ўз шонли тарихимизни фарзандларимизга ҳам етказа оламиз.
Муаллиф: IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH 259
  • 1 Изоҳлар
  • 120 Овоз берилган
Коп сериялы кинофилмлерди қарақалпақ тилине аударыу ҳаққында
Коп сериялы кинофилмлерди қарақалпақ тилине аударыу хам оларды Қарақалпағистан телеканалларында эфирге бериу керек. Себеби хазир XXI асир технологиялардын рауажланган асири болыуына қарамастан усы кунге шекем бирде хам коп сериялы кинофилм қарақалпақ тилине аударылмады. Кинофилмге аударма ислеу онша коп қарежет талап етилмейди.
Муаллиф: JARIMBETOV AJINIYAZ KURBANBAYEVICH 200
  • 1 Изоҳлар
  • 63 Овоз берилган
Тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) соҳасини ривожлантириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий асбоб-ускуналарни сотувчи фирмалар кўп эмас, уларга хизмат кўрсатувчи фирмалар эса деярли йўқ. Чунки Ўзбекистонда тиббий асбоб-ускуналарни таъмирлашни ўргатувчи ўқув курслари ташкил этилмаган. Тиббиёт муассасаларидаги тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатувчи (таъмирловчи)лар бор, лекин улар кичик ускуналарни таъмирлашни билади, холос. Ҳозирда кўплаб тиббий техникалар бузилиб, таъмирланмасдан эскириб кетмоқда ва уларнинг ўрнига янги аппаратларни сотиб олиш учун пул ва вақт сарфланмоқда. Бир аппаратни таъмирлайман дегунча беморлар сарсон бўлишмоқда.
Муаллиф: ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH 66
  • 0 Изоҳлар
  • 49 Овоз берилган
Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида тоифа бериш тизимини қайта кўриб чиқиш хақида
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқитувчиларга тоифа бериш тизимини қайта кўриб чиқиш лозим. Чунки 1998 йилгача берилган олий тоифалар колидирилиб, ундан сўнг олий тоифа олган ҳамма ўқитувчилардан уларнинг иш фаолиятини таҳлил қилмасдан тоифаларини олиб ташлашган. Ваҳоланки, олий тоифани олиш учун катта меҳнат қилинади. Масалан, олий тоифани олиш учун тиббиёт йўналишида ўрта махсус таълим соҳасида ўқув адабиётлари, ўқув қўлланмалар, электрон китоблар, ўқув-усулбий мажмуа ва мақолалар тайёрлаб, чоп эттириш талаб этилар эди. Бироқ ҳозирги кунда олий тоифаси олиб ташланган кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ва уларнинг ...
Муаллиф: TAJIBAYEV YAXSHIBOY KARSHIYEVICH 205
  • 5 Изоҳлар
  • 26 Овоз берилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг