Total number of votes cast for
Number of votes required to be collected: 10000
Кўп йиллик дарахтларни кўчмас мулк деб ҳисоблаш ҳамда уларнинг давлат кадастрини юритиш ҳақида
- Sphere:Ecology
- Date:2018-08-28 14:18:37
- Author:MUSTOFAYEV MURODJON OLTIBOYEVICH

Text of the collective petition
Дарахтларни ноқонуний кесилишдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳар бир манфаатдор жисмоний ёки юридик шахс (фуқаролар, уй-жой эгаларининг ширкатлари, маҳаллалар, корхоналар в.б.) ўз ташаббуси билан дарахтларнинг давлат кадастри юритилишини ташкиллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 83-моддасига мувофиқ, кўп йиллик дов-дарахтлар кўчмас мулк сифатида эътироф этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида кўчмас мулк ҳисобланган барча кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурийлиги белгиланган.
Implementation of the collective petition / idea
Амалдаги қонунчиликдан унумли фойдаланган ҳолда, ҳудудлардаги дарахтларнинг давлат кадастрида рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш лозим. Ушбу тизимнинг такомиллаштирилиши ва ижросининг назоратга олиниши дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги ўзгаришларга:
- дарахтлар аниқ ҳисобининг юритилишига ва инвентаризация қилиниши;
- дарахтларга бўлган муайян эгалик ҳуқуқининг мустаҳкамланиши ва ноқонуний кесилишдан ҳимояланиши;
- дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича масъул давлат органлари ва фуқаролар билан мувофиқлаштирилган муносабатнинг юзага келиши;
- дарахтларга зарар етказилганда ёки кесилганда ўрнини қоплаш бўйича даъволарнинг асосли бўлишига олиб келади.
Comments (8)
RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH фикрлари хам жуда тугри. Дарахтларни томири билан бошка жойга кучиришни урганишимиз керак.
24 October 2018, 13:08
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ташландиқ ерларга дарахт экканлиги ва уни парвариш қилганлиги учун, шу дарахтга эгалик қилиш ҳуқуқи кафолатланса, ҳамма бўш турган, ташландиқ ерларга дарахталар экилиб, Ўзбекистон-Боғистон бўларди.
Албатта бу дарахт турганлиги учун "ер-мулк ва х.к." солиқ-тўловлар, қоғозбозликлар бўлмаслиги керак. Дарахт эгасининг маълумотлари ёзилиб, дарахтга илиб қўйилса кифоя бўлиши керак.
21 October 2018, 10:44
NISHANOV BEXZOD YUSUFOVICH
Фуқаролик кодекси 83-моддасига асосан кўп йиллик дарахтлар кўчмас мулк ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда кўп йиллик дов дарахтларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланган.
http://lex.uz/docs/2315591#2315672
19 October 2018, 12:28
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Сиз айтган дарахтларнинг давлат кадастри юритилиши буича фикирингиз бу карорда курсатилган (14.08.2014 й В.М. №231-сонли карори) лекин кадастр тизими менимча Узбекистон узи яратаётган суний ёлдошни учирганан кейин хаммаси йулга тушади ва карорда курсатилган хама нарса амалга ошади.
29 August 2018, 00:14
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Менинг фикиримча Ривожланган Давлатларда дарахтларнинг кадирига етади кесиб ташламайди аксинча уни Замонавий техника билан Так томири билан бошка жойга кучириб уткизади.
28 August 2018, 23:57
Leave a comment
To leave a comment you need to log in through id.egov.uz
Show more