Кўп йиллик дарахтларни кўчмас мулк деб ҳисоблаш ҳамда уларнинг давлат кадастрини юритиш ҳақида
  • Йўналиш:Экология
  • Сана:2018-08-28 14:18:37
  • Муаллиф:MUSTOFAYEV MURODJON OLTIBOYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Дарахтларни ноқонуний кесилишдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳар бир манфаатдор жисмоний ёки юридик шахс (фуқаролар, уй-жой эгаларининг ширкатлари, маҳаллалар, корхоналар в.б.) ўз ташаббуси билан дарахтларнинг давлат кадастри юритилишини ташкиллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 83-моддасига мувофиқ, кўп йиллик дов-дарахтлар кўчмас мулк сифатида эътироф этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида кўчмас мулк ҳисобланган барча кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурийлиги белгиланган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Амалдаги қонунчиликдан унумли фойдаланган ҳолда, ҳудудлардаги дарахтларнинг давлат кадастрида рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш лозим. Ушбу тизимнинг такомиллаштирилиши ва ижросининг назоратга олиниши дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги ўзгаришларга: - дарахтлар аниқ ҳисобининг юритилишига ва инвентаризация қилиниши; - дарахтларга бўлган муайян эгалик ҳуқуқининг мустаҳкамланиши ва ноқонуний кесилишдан ҳимояланиши; - дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича масъул давлат органлари ва фуқаролар билан мувофиқлаштирилган муносабатнинг юзага келиши; - дарахтларга зарар етказилганда ёки кесилганда ўрнини қоплаш бўйича даъволарнинг асосли бўлишига олиб келади.
906
Изоҳлар (8)
RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH фикрлари хам жуда тугри. Дарахтларни томири билан бошка жойга кучиришни урганишимиз керак.
24 Октябрь 2018, 13:08
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ташландиқ ерларга дарахт экканлиги ва уни парвариш қилганлиги учун, шу дарахтга эгалик қилиш ҳуқуқи кафолатланса, ҳамма бўш турган, ташландиқ ерларга дарахталар экилиб, Ўзбекистон-Боғистон бўларди. Албатта бу дарахт турганлиги учун "ер-мулк ва х.к." солиқ-тўловлар, қоғозбозликлар бўлмаслиги керак. Дарахт эгасининг маълумотлари ёзилиб, дарахтга илиб қўйилса кифоя бўлиши керак.
21 Октябрь 2018, 10:44
NISHANOV BEXZOD YUSUFOVICH
Фуқаролик кодекси 83-моддасига асосан кўп йиллик дарахтлар кўчмас мулк ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда кўп йиллик дов дарахтларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланган. http://lex.uz/docs/2315591#2315672
19 Октябрь 2018, 12:28
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Сиз айтган дарахтларнинг давлат кадастри юритилиши буича фикирингиз бу карорда курсатилган (14.08.2014 й В.М. №231-сонли карори) лекин кадастр тизими менимча Узбекистон узи яратаётган суний ёлдошни учирганан кейин хаммаси йулга тушади ва карорда курсатилган хама нарса амалга ошади.
29 Август 2018, 00:14
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Менинг фикиримча Ривожланган Давлатларда дарахтларнинг кадирига етади кесиб ташламайди аксинча уни Замонавий техника билан Так томири билан бошка жойга кучириб уткизади.
28 Август 2018, 23:57

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг