Total number of votes cast for
Number of votes required to be collected: 10000
Умумий овқатланиш соҳасида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш ҳақида
- Sphere:Salomatlik
- Date:2018-11-08 08:46:03
- Author:XUSAINOV KADAM BAXTIYAROVICH

Text of the collective petition
Турли хил маросимлар, базмлар учун таомлар тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилмаслик ва бунинг оқибатида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари кўп учрамоқда.
Санитария-гигиена қоидалари бўйича талабларни қатъийлаштириш, бу қоидаларни қўпол равишда бузаётган тадбиркорлар, ошпазларнинг жавобгарлигини ва масъулиятини ошириш чораларини кўриш зарур.
Implementation of the collective petition / idea
Бунинг учун санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунларини қайта кўриб чиқиш керак.
Comments (2)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Таклиф тўғри бўлган!
Мен ўзим ҳам бозордаги аёллар сотаётган пиширилган балиқни еб заҳарланиб, бир ҳафта касал ётганман! Халқ назоратини кучайтириш, врачларга, тиббиёт ходимларига ҳар қандай маҳсулот ва хизматнинг истеъмолчи соғлигига зарар етказишини текшириш, аниқласа, уни таъқиқлай олиш ваколати берилиши керак.
22 February 2019, 20:14
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Беш бармоқ баравар бўлмаганидек, барча умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар бирдек иш олиб боришлари мураккаб ва мантиқсиздир. Аввало ҳар бир кукарингини кериб тадбиркорман деб юрган шахсга қонунлардаги белгиланган тартиб-таомилдан кўра, виждон амри ва инсоф деган хиссиётлари кучли бўлиши керак. Сабаби шу соҳа орқали тирикчилиги ва даромадини кўраётган шахс аввало эътиқодидан ва виждонидан қурқиши керак. Таклиф саёз бўлган!
6 February 2019, 15:35
Leave a comment
To leave a comment you need to log in through id.egov.uz