Total number of votes cast for
Number of votes required to be collected: 10000
Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш ҳақида
- Sphere:Innovation and ICT
- Date:2020-05-10 10:28:32
- Author:HAMROYEV MURODJON HAKIMOVICH

Text of the collective petition
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сон қарорининг 5-бандида “мижозларни мобиль алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш” вазифаси белгиланган эди. Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг пасайишига сабаб бўлади.
Implementation of the collective petition / idea
Юқоридагиларни инобатга олиб, мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этишни таклиф қиламан.
Comments (13)
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Омад!!!
19 August 2020, 01:15
MAMATOV ZAFAR SHIRINOVICH
Салом бу фикрга 200% кушиламан.
Хурматли Муаллиф: HAMROYEV MURODJON HAKIMOVICH иложи булса шу фикрни куллаш учун блогерлардан ёрдам сураш керак деб уйлайман. Бу фикрингизни 35 миллион Узбекистон ахолиси куллаб кувватлайди лекин бундан хабари йук. Уларни хабардор килиш учун блогерларни ёрдами сув ва хаводек зарур. Биргина блогер Хушнудбекни диярли 300 000 обуначиси бор шундан 10 000 та овоз олиш мумкин.
14 August 2020, 11:27
XALILOV DILMUROD NAJMIDINOVICH
Тўғри маъқул. Мобиль қулликни давно йўқотиш керак эди. Президентни қарори бўйича 2019 йил 1 октябргача мобил қуллик бекор қилиниши керак эди.. Лоббистлар амаллаган кўринади. Яқинда бир йил тўлади.
6 August 2020, 13:44
JIYANBOYEV BEKZOD UMID O‘G‘LI
Европа давлатларида бу аллақачон йўлга қўйилган. Бизда ҳам жорий қилишса яхши бўларди. Бу ўз навбатида алоқа операторлари ўртасида рақобатни ривожланишига олиб келади. Рақобат кучайса, сифат ошади, нарх тушади. Қўллаб қувватлаймиз!
17 June 2020, 11:13
DEXQONOV ANVARJON MAXAMATXALIMJON O‘G‘LI
Yaxshi Qo'llab qulatlemiz
14 June 2020, 10:07
Leave a comment
To leave a comment you need to log in through id.egov.uz
Show more