Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш ҳақида
Описание предложения
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сон қарорининг 5-бандида “мижозларни мобиль алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш” вазифаси белгиланган эди. Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг пасайишига сабаб бўлади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олиб, мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этишни таклиф қиламан.
4492
Комментарии (13)
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Омад!!!
19 Август 2020, 01:15
MAMATOV ZAFAR SHIRINOVICH
Салом бу фикрга 200% кушиламан. Хурматли Муаллиф: HAMROYEV MURODJON HAKIMOVICH иложи булса шу фикрни куллаш учун блогерлардан ёрдам сураш керак деб уйлайман. Бу фикрингизни 35 миллион Узбекистон ахолиси куллаб кувватлайди лекин бундан хабари йук. Уларни хабардор килиш учун блогерларни ёрдами сув ва хаводек зарур. Биргина блогер Хушнудбекни диярли 300 000 обуначиси бор шундан 10 000 та овоз олиш мумкин.
14 Август 2020, 11:27
XALILOV DILMUROD NAJMIDINOVICH
Тўғри маъқул. Мобиль қулликни давно йўқотиш керак эди. Президентни қарори бўйича 2019 йил 1 октябргача мобил қуллик бекор қилиниши керак эди.. Лоббистлар амаллаган кўринади. Яқинда бир йил тўлади.
6 Август 2020, 13:44
JIYANBOYEV BEKZOD UMID O‘G‘LI
Европа давлатларида бу аллақачон йўлга қўйилган. Бизда ҳам жорий қилишса яхши бўларди. Бу ўз навбатида алоқа операторлари ўртасида рақобатни ривожланишига олиб келади. Рақобат кучайса, сифат ошади, нарх тушади. Қўллаб қувватлаймиз!
17 Июнь 2020, 11:13
DEXQONOV ANVARJON MAXAMATXALIMJON O‘G‘LI
Yaxshi Qo'llab qulatlemiz
14 Июнь 2020, 10:07

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала