Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 1000
Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги Маданият ва истироҳат боғи имкониятларини кенгайтириш ҳақида
- Yo'nalish:Madaniyat va sport
- Sana:2018-06-29 16:17:36
- Muallif:PRIMKULOVA SHOXZODA QADIRQULOVNA

Jamoaviy murojaat matni
Бизнинг Боёвут туманидаги Маданият ва истироҳат боғи замон талабларига умуман жавоб бермайди. Деярли аттракционлар мавжуд эмас. Биттагина карусель бор-у, у ҳам яхши ишламайди.
Телевизор орқали ҳар куни вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги истироҳат боғларида бўлиб ўтадиган томошалар ҳамда концерт дастурлари бериб борилади. Ушбу дастурларни фарзандларимиз ҳавас билан томоша қилишади.
Ҳар бир ота-она учун фарзандининг кулгуси, унинг қувончи муҳим. Фарзандларимизнинг ширин ҳаёллари орзулигича қолмаслиги керак.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Шу сабабли, Боёвут туманидаги Маданият ва истироҳат боғида фарзандларимиз мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун зарур имкониятлар яратиб берилишини таклиф қиламиз.
Ушбу мурожаатимиз Боёвут туманида яшовчи барча ота-оналарнинг кўнглидаги гап деган фикрдамиз ҳамда мурожаатимизга бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз.
Izohlar (8)
TURSUNBOYEVA ZUXRA NORBUTAYEVNA
Мен бу таклифни қуллаб қувватлайман. Бизнинг хам болалар хам шундай истирохат богларини орзу килишади
2 Avgust 2018, 17:23
TURDALIYEV ALIMARDON SHUKURALIYEVICH
Агар шу масала амалга оширилса Боёвут тумани аҳолиси бундан хурсанд булар эди.
2 Avgust 2018, 16:54
DADAYEVA MANZURA ABDURAZAKOVNA
Мен Дадаев Ахмат Икромович бутун оила аъзоларим билан ушбу таклифни қуллаб кувватлаймиз
2 Avgust 2018, 15:32
PRIMKULOVA SHOXZODA QADIRQULOVNA
Биз буни қўллаб қувватлашимиз керак
27 Iyul 2018, 14:07
DADAYEVA MANZURA ABDURAZAKOVNA
Мен Умида Усмонова она сифатида бу таклифни қуллаб -қувватлайман. Туманим ободлиги учун берилган таклиф мени қувонтириди.
19 Iyul 2018, 18:18
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim
Yana ko'rsatish