Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 10000
Умумий кир ювиш хизматларини ташкил этиш керак
- Yo'nalish:Innovatsiya va AKT
- Sana:2018-04-29 02:56:26
- Muallif:ALIXODJAYEV BAXTIYOR BAXADIROVICH

Jamoaviy murojaat matni
Ҳозирги кунда ичимлик суви муаммоси борган сари долзарблашиб бормоқда. Сувни қайта ишлаш ва қайта тозалаш харажатлари ҳам борган сайин ортиб бормоқда. Бунинг устига ҳатто пойтахт вилоятида ҳам ичимлик суви етиб бормаган етарлича аҳоли турар жойлари мавжуд.
Ичимлик суви етиб бормаган аҳоли пунктларидаги муаммоларни енгиллаштириш ва ичимлик суви сарфини тежаш мақсадида бир неча маҳаллалар марказида пулли хизмат кўрсатувчи кирхоналар ташкил килишни таклиф қилмоқчиман. Ичимлик сувисиз пунктларга яқин жойларда кирхоналарни ишга тушириш муҳим.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Ҳаммага маълумки, сувни тозалаш харажатлари жуда катта маблағ талаб этади. Кийимларни ювиш учун эса, ичимлик сувидан кўра арзонроқ ва ювишга кўпроқ мос келувчи сувни ажратиш экологияга ва мамлакат иқтисодиётига фойда бўлади. Кирхонадан фойдаланганлик ҳақи ҳисобига барча харажатлар қопланади. Кирхонанинг ўзида сувни қайта тозалаш ҳам нисбатан арзонроқ бўлади. Агар муаммо ҳал қилинмаса яқин 10-15 йилда муаммо кўлами ошади ва янада жиддийлашиши мумкин
Izohlar (17)
ALIXODJAYEV BAXTIYOR BAXADIROVICH
MO‘MINOV MO‘MINJON HIKMAT O‘G‘LI
KUCHKAROV NODIR KOBILJANOVICH
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Сизлар ичимлик суви етиб бормаган жойларда булганмисизлар? Шундай жойда яшаб курганмисизлар? Шахарда барча кулайлиги бор уйда яшаб юрганлар уз фикрини билдиришдан олдин бироз уйлаши керак! Окава сувларни кандай тозалашлигини билиши керак! Сизлар сув борасида нимани биласизлар??? Экологик муаммоларни, ер юзида катта кисми сувсиз кийналаётганини ва бу муаммо борган сари авж олаётганини биласизлар-ми? Билмасангиз, аввал урганиб чикинглар! Экология бу давлат уз назоратига олиши керак соха, оддий халк бу борада бирон нима кила олмайди!
30 Iyun 2018, 18:05
ABITJONOV SA’DULLA SOBITJONOVICH
Taklifni maqullamayman
8 Iyun 2018, 09:18
MO‘MINOV MO‘MINJON HIKMAT O‘G‘LI
Кирхона очиш учун бизда ҳеч қандай тақиқ жорий этилмаган. Бемалол ўзингиз тадбиркор сифатида очсангиз бўлаверади.
1 Iyun 2018, 14:43
KUCHKAROV NODIR KOBILJANOVICH
каршиман! кир ювишни ташкил килиш давлатни иши эмас. тадбиркорлик килиб очинг узингиз.
23 May 2018, 17:45
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
ИКЛИНЧИДАН КИР ЮВИШДА ИЧИМЛИК СУВИ ЭМАС БАЛКИМ ТЕХНИК СУВ ХАМ ИШЛАТИЛСА БУЛАВЕРАДИ!
21 May 2018, 22:58
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim
Yana ko'rsatish