Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 10000
Хорижий тилларни билувчи кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳақида
- Yo'nalish:Madaniyat va sport
- Sana:2018-08-04 16:27:45
- Muallif:SABIRBAYEV DASTAN KARIMBAYEVICH

Jamoaviy murojaat matni
Мурожаатимдан мақсад, олий таълим тизимида бир қанча ислоҳотлар ўтказиш керак деб ҳисоблайман. Юртимизда айрим соҳаларда кадрлар муаммоси мавжуд. Бу муаммонинг илдизларидан бири чет тилларини билмасликдир. Имтиҳонларда фанлар блокидан бири инглиз тили бўлмаган талабаларнинг кўпчилиги инглиз тилини яхши билмайди. Чет тилларини яхши даражада билмаслик юртимизда илм-фаннинг ривожланишига, талабаларнинг эса яхши кадрлар бўлиб етишишида тўсиқ бўляпти.
Дунё ахборот майдонида маълумотлар асосан инглиз тилида берилаётган бир пайтда, кўп ҳолларда талабаларнинг етарли даражада инглиз тилини билмаслиги, зарур бўлган ахборотларни олишда имкониятларини пасайтирмоқда. Ривожланган давлатларда чоп этилган энг сўнгги китоблар, чет эл олимларининг илмий изланишлари, мақолалари етарли даражада ўрганилмаяпти.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Таклифим шундан иборатки, олий таълим муассасалари талабаларидан
3-курсда инглиз тили бўйича олинадиган давлат аттестациясини бекор қилиш керак. Бунинг ўрнига эса 2-курсни якунланишига қадар IELTS, TOEFL, CEFR сингари сертификатлардан биттасини олиш тартибини ўрнатишни таклиф қилмоқчиман. Сабаби, инглиз тилини билиш талабада катта миқёсдаги керакли маълумотларни эгаллаш имкониятини оширади. Уларнинг яхши кадр бўлиб етишишида хизмат қилади.
Izohlar (8)
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Мен мухандисман. Узбек, рус ва инглиз тилларида аъло даражада хужжат тайёрлай оламан. Лекин иш жойим бунга бир тийин ортикча пул туламайди. Агар иш берувчи имтихон ва иш натижаларига караб, тил(лар) грамматикаси буйича энг зур натижа курсатган ходимга кушимча хак туласа, вазият яхши томонга узгаради. Факат бу имтихонларни олишга ДТМ аралаштирилмаслиги КЕРАК.
Бизда хам GRE/GMAT ларга ухшаган, мукаммал тест тизимларини тадбик килиш керак. "Наъмуна" ни "намуна", "эътироф"ни "этироф" ва бошка шунга ухшаш грамматик хатоларга йул куядиган ходимлар лавозимга кутарилмаслиги керак, чунки бу миллат савияси учун хавф хисобланади.
24 Dekabr 2018, 09:30

MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
ОТМларда еса Ўзбек, Рус ва Инглиз тилларида дарс беришни тохтатиш керак. Ахир булар мактабта 11 йил ўқитилади-ку.
15 Sentabr 2018, 07:36
MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
Чет тилларини ОТМларда эмас мактабдаёқ яхши ўргатиш керак. Мактабларда биринчи синфдан то ўн биринчи синифга қадар инглиз (француз ёхуд немис) тили ўргатилинади. Аммо фойдаси деярли 0-га тенг. Чет тилини ўрта даражада ўрганиш учун 1,5-2 йил етарли.
15 Sentabr 2018, 07:33
SABIRBAYEV DASTAN KARIMBAYEVICH
Menimcha, kurs narxlaridan tashqari IELTS, TOEFL, CEFR imtixonlari uchun to'lanadigan to'lov narxlari ham pasaytirilsa juda yaxshi bo'lar edi.
12 Sentabr 2018, 19:30
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim
Yana ko'rsatish