Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 10000
Йўлларга қўйилган сунъий тўсиқларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида
- Yo'nalish:Xavfsizlik
- Sana:2018-09-24 10:26:23
- Muallif:RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH

Jamoaviy murojaat matni
Ҳозирда барча туман ва шаҳарларимизда йўллар текисланиб, асфальтланмоқда. Аммо айрим шахслар ўз уйлари ёнида автомобиль тезлигини сунъий пасайтириш мақсадида равон йўллар устига сунъий тўсиқлар (“лежачий полицейский”) ўрнатишмоқда.
Уларни ҳам тушунаман, болалари хавфсизлигини ўйлашган. Инсоф юзасидан, фақат автомобиль тезлигига халақит берувчи қилиб ўрнатишса майли эди. Аммо айрим инсонлар шундай тўсиқ қўядики, ҳатто велосипедчилар, пиёдалар ҳаракатланишида ҳам қийинчилик туғдирмоқда. Кундузи-ку майли, бир амаллаб бу тўсиқларни четлаб ўтса бўлар, аммо тунда бу тўсиқни айланиб ўтиш имконсиз. Велосипедчи бу тўсиққа урилганида албатта зарарланади. Пиёда ҳам қоқилиб, йиқилиб бирор ерини жиддий шикастлаши мумкин.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Таклифим, автомобиллар ҳаракат тезлигини чекловчи белгилар ўрнатиш ва ўзбошимчалик билан йўл устига жойлаштирилган сунъий тўсиқлар (“лежачий полицейский”) қўйиш тартибини такомиллаштириш керак.
Izohlar (2)
SHOMURODOV LAZIZ JO‘RABOYEVICH
Bu borada MJTKodeksining 147 moddasi borku.
7 Fevral 2019, 05:23
XOLMURADOV ILXOM ABDURAXMANOVICH
Атайлаб тезликни пасайтириш учун сунъий тўсиқ ўрнига ДАН ходимларининг масъулиятини бироз ошириш керак бўлади. Айниқса тезликни пасайтириш керак бўлган обьектлар мавжуд бўлган йўлларга кузатув камералари ўрнатиб қоидабузарларни иқтисодий жазоланса ҳам ўз самарасини беради.
12 Noyabr 2018, 13:31
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim