Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 5000
Туман электр тармоқлари корхонаси ваколатини ошириш ҳақида
- Yo'nalish:Savdo va uy-joy xo`jaligi
- Sana:2018-05-09 23:17:11
- Muallif:NORBO‘TAYEV MUSTOPOQUL MAMADIYEVICH

Jamoaviy murojaat matni
Биз истиқомат қилаётган Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланишига доир маълумотлар ҳозирда вилоят электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан юртилмоқда. Бунга туманимиз электр таъминоти корхонаси ходимларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиши сабаб бўлган.
Вилоят электр тармоқлари корхонаси томонидан туман истеъмолчиларининг электр энергияси сарфига доир бўлган маълумотларнинг базага киритилиши тумандаги фуқароларга кўплаб ноқулайликларни юзага келтирмоқда.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Шу сабабдан, Қизириқ туманида истиқомат қиладиган электр энергияси истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолига доир ахборотларни маълумотлар базасига киритиб боришни Сурхондарё вилоят электр тармоқлари корхонаси ваколатидан, Қизириқ туман электр тармоқлари корхонаси ваколатига ўтказилишини таклиф этамиз.
Izohlar (1)
MADAMINOV ABDURASHID YUSUPOVICH
Бутун Республика буйича ПК Электрхисоб дастури ишлаб келмокда. Бу дастурга маълумотларни туман электр таъминоти корхоналаридаги хисобчи ва хисобчи ёрдамчилари, шунингдек МИБ ходимлари тоомонидан киритиб борилади. Шахсий кабинет оркали ёки бевосита МИБ ёки ТЭТКга мурожаат килсангиз хам барча маълумотларни олишингиз мумкин. Вилоят худудий электр тармоклари Сиз назарда тутган ишлар билан шугулланмайди. Туман электр таъминоти корхоналари уз ваколатларини саклаб колган.
2 Iyun 2018, 22:47
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim