Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 5000
Дунёдаги энг узун, чиройли ва “Гиннесс рекордлари китоби”га кирадиган фавворани барпо этиш ҳақида
- Yo'nalish:Turizm va boshqa masalalar
- Sana:2019-01-05 15:50:09
- Muallif:PARPIYEV BAXTIYORJON ABDUXALILOVICH

Jamoaviy murojaat matni
Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, сайёҳларни жалб этиш учун нафақат маданий меросимиз, миллий кийимларимиз, таомларимиздан фойдаланишимиз, шунингдек туристлар учун турли шоулар ва қизиқарли лойиҳалар ташкил этишимиз лозим.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва анҳорларда 10-20 км.лик чироқларга бой бўлган мусиқали, узундан-узун фаввораларни барпо этишни таклиф қиламан.
Фавворалар дунёдаги энг узун, чиройли, инновацион шаклга эга бўлиши, бундан ташқари сувдаги чиқиндиларни тозаловчи технологиялар билан жихозланган бўлиши лозим. Шубҳасиз, агарда ушбу фавворалар мажмуи бунёд этилса, “Гиннесс рекордлари китоби”дан жой олади, анҳор бўйида аҳоли ва сайёҳлар учун янада мароқли дам олиш имконияти ортади.
Izohlar (16)
XUDAYBERDIYEV MO‘YDINJON BORIBAYEVICH
Эх аттанг, уша мурожаатни урнига, уша Сиз айтган "10-20 км.лик чироқларга бой бўлган мусиқали, узундан-узун фаввораларни барпо этиш" учун сарфланган маблагни урнига Республикамизнинг чекка кишлоклари, ичимлик суви етиб бормаган худудларимизга сув олиб боришни, юртдошларимизга кулайлик яратиш таклифини берсангиз эди. Ватан барчамизники!
17 Iyun 2019, 13:40
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Бундай катта фаввора яратиш орқали 400 дан ортиқ кишини иш билан таъминлаш мумкин. Сарфланган пул бошқа давлатда бошқа фаввора яратилгунча 100 марталаб чиқади. Фавворани ичимлик сувисиз яратиш мумкин. Ичимлик суви бўлмаган Фаввора суви яна ерга қайтиб тушади. Нима муаммо. Сув йўқ бўлиб кетмеди.
7 May 2019, 17:39
SAYDULLAYEV ZOKIRJON ALISHER O‘G‘LI
Яхши таклиф берилган. аммо хали бу нарсани амалга ошириш учун вактлирок. бундай фаввора куриш учун унинг олдидаги инфратузилмамини хам шунга мослаб барпо қишиш керак.
11 Aprel 2019, 15:10
XUDOYBERDIYEV G‘AYRAT BAXTIYOROVICH
Кани энди имкон булсаю шу фаввора курилса халкимиз ундан бахра олса
9 Aprel 2019, 23:34
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Муратов Мухаммаджон Абдураззоқ ўғли фикрларига тўлиқ қўшиламан. Республика бюджетидан бу фавворани қуриш учун кетадиган маблағга бемалол бир нечата маҳаллани ичимлик суви билан таъминласа бўлади. Оммавий ахборот воситаларидаги манбаалардан аниқки ҳали ҳам бир челак сувни пулга сотиб олиб яшайдиганлар бор
9 Aprel 2019, 18:46
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim
Yana ko'rsatish