Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 10000
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш ҳақида
- Yo'nalish:Xavfsizlik
- Sana:2019-06-03 16:59:33
- Muallif:SAMIGJANOV SHERZOD ERGASHEVICH

Jamoaviy murojaat matni
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш вақти келди. Мамлакатимизда мазкур жараённи халқаро стандартлар ва қоидаларга мослаштириш лозим. Шу сабабли, ушбу тартибни жорий этиш ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда янги ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини 7 йилгача техник кўрикдан ўтказмаслик тартибини жорий қилишни таклиф қиламан.
Izohlar (16)
ARAMOV ABRORJON SHAG‘DAROVICH
куригдан утиш кузбуйамачилиг хар йили бир марта тех куригдан утиш вақти пулини олади печат босиб беради. Номига уюоғ буюоғига қарайди. Хархолда йнгилроғ буларди 7 йилда утсак
27 Sentabr 2019, 00:34
AZIZOV AZIZBEK RAVSHANOVICH
Мазкур фикирган қўшиламан. Олдинги холатда техпаспортга мухр урилади бўлди, хозирда эса яна кичкина владиш қўшиб берилиши бизда ЮҚОЛРИ БЮРОКРАТЛИК КЎРИНИШИ яяна ривожланаётгани далили.
26 Sentabr 2019, 10:27
YARMUXAMBEDOV ABDUVAXOB XASANOVICH
Юридик шахсларнинг янги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатларини камида 3 йилгача узайтириш керак.
31 Iyul 2019, 23:19
DOBILOV OYBEK ABDUG‘ANIYEVICH
Таклиф жуда яхши. Лекин фикрим бошқача. Автомобилларни техник кўрикдан ўтказишнинг кераги бормикан. Чунки техник кўрикдан ўтказиш мантиқсиздир. Мисол учун мен автомобилни техник кўрикдан ўтказдим дейлик ва бир йилдан кейин ўтказилиши белгиланди, лекин бир ойдан кейин бирор жойда носозлик пайдо бўлди бунга ким жавобгар.
Кейинги мисол- автомобилда йўлда кетмоқдаман, кечга фарада носозлик пайдо бўлди, ИИВ ходими тўхтатди ва носозлик учун стоянка қилди, лекин 15 кун бўлган техник кўрикдан ўтказганимга. Ким жавоб беради.
Албатта автомобилнинг эгаси жавоб беради.
Унда Техник кўрикдан ўтказишнинг мантиқсизлиги шунда эканлигини айтмоқчиман.
30 Iyul 2019, 16:54
XADJIYEV ANVAR SAYFULLOYEVICH
Таклиф яхши аммо ёндашувда камчилик бор, чунки Узбекистонда ишлаб чикарилган ТВ (шахсий машиналар) 7 йил техник куриксиз ишлаб бериши мумкин, аммо бу хавфсизлик нуктаи назаридан шахсий ТВдан бошка йуловчи ва юк ташувчи ТВлар янгилигида 3 йилда бир маротоба, кейинги мавсум икки йилда, навбатдагиси хар йили утказилса тугрирок булармиди.
24 Iyul 2019, 13:26
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim
Yana ko'rsatish