Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 10000
Олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб борилувчи махсус фанни жорий этиш ҳақида
- Yo'nalish:Madaniyat va sport
- Sana:2020-09-18 18:17:59
- Muallif:RIZAYEV XUSHNUD NAMAZOVICH

Jamoaviy murojaat matni
Бугунги кунда давлат солиқ тизими фаолияти самарадорлигини белгиловчи мезон сифатида иккита асосий кўрсаткич, яъни:
биринчи, давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда “шахсий кабинет”дан фойдаланиш даражаси;
иккинчи, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган тарзда мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаш тажрибаси назарда тутилади.
Бироқ, кўпчилик давлат солиқ тизимида мавжуд бўлган дастурий маҳсулотларнинг ишлаш тамойили ва фойдаланиш тартибини билмайди. Шу сабабли, олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб бориладиган “Солиқ ва солиққа тортиш” махсус фанини жорий этиш керак. Мазкур фан доирасида талабаларнинг давлат солиқ тизимида жорий этилган дастурий маҳсулотлар билан яқиндан танишишлари ва уларни амалиётда қўллай олишлари учун имконият яратилади. Шунингдек, улар солиқ ҳуқуқига доир керакли маълумотларни эгаллаб, натижада намунали солиқ тўловчи сифатида катта ҳаётга кириб боришларига эришиш мумкин.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб борилувчи махсус фанни жорий этишни таклиф қиламиз.
Izohlar (3)
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Солиқни фан сифатида ўрганиш эмас, солиқни тўлаш керак.
9 Dekabr 2020, 23:34
IBRAGIMOV SHAXOBIDDIN SHARIPOVICH
Узим давлат солик хизмати органида ишлайман. Тажрибамдан келиб чикиб айтишим мумкинки минглаб холатларда солик туловчиларни, бухгалтерларни солик тугрисида энг кам меьерлардаги билимга эга булмаганлиги солик хисобини нотугри олиб бораетгани кузатилади. Соликлар хакида билим бериш хам солик туловчига хам давлатга фойдали булади. Ушбу фикрни еклайман.
9 Noyabr 2020, 07:17
TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH
Ҳақсиз, давлат бюджетининг асосини солиқлар ташкил этар экан, мамлакатимиз фуқаролари солиқлар ҳақида тушунчага эга бўлишлари керак.
7 Noyabr 2020, 12:59
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim