Created with Highcharts 5.0.4

Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni


Ментал арифметикани умумтаълим мактабларида ўқитиш ҳақида
  • Yo'nalish:Madaniyat va sport
  • Sana:2018-06-01 19:47:19
  • Muallif:XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH
Jamoaviy murojaat matni
Мамлакатимиз умумтаълим мактабларида ментал арифметикани фан сифатида ўқитиш зарур. Бунинг учун ушбу соҳа бўйича малакали педагогларни тайёрлаш ва ментал арифметикага доир дарсликларни ишлаб чиқиш керак. Ментал арифметика - бу санъат ва ақл-идрокни ривожлантирувчи дастурдир. Бу болаларимизда нафақат ўқишда, балки ҳаётда мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиради. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ментал арифметика математик амални мияда калькулятордан ҳам тезроқ ҳисоблашни ўргатади. Шунингдек, диққатни жамлаш, тасвирий хотира, ижодий фикрлаш, тинглаш ва кузатувчанлик, тассавур қилиш, мантиқ ва аналитик фикрлашда ёрдам беради. Инсон мияси ярим шарини тўлиқ ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимизда ўзига ишончни ошириб ва қийинчиликларни енга олишда ёрдам беради.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, умумтаълим мактабларида ментал арифметикани фан сифатида ўқитишни таклиф қиламиз.
4946
Izohlar (2)
TALIPOV AYBEK ABDUKAXOROVICH
Маданият фанини хам иложи борича 1-синфдан то 11-синфгача у'ргатиш керей, уни ичида тарбия, фаросат, орият,..., хуллас жуда зу'р бу'ларди.
28 Iyun 2018, 16:36
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ментал ароифметикани мантиқ-логика фани доирасида бошланғич синфлардан бошлаб ўқитиш мумкин., Логика фанини эса айни бошланғич синфлардан бошлаб ўқитиш зарур.
23 Iyun 2018, 08:19

Izoh qoldirish

Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim
×
Portal xaritasi