Barlıq yoqlap berilgen dawıslar sanı
Toplanıwı lazım bolǵan dawıslar sanı: 10000
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш ҳақида
- Baǵdar:Jer hám suw
- Sáne:2018-06-28 15:59:03
- Avtor:QURBONOV BAXTIYOR O‘ROQOVICH

Jámáátiy múrájat teksti
Мустақилликкача Ўзбекистонда собиқ иттифоқ Қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг Ўрта Осиё бўлими фаолият кўрсатар эди. Бу илмий даргоҳ нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиё республикаларидаги илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, тажриба заводлари, машина синаш ва тажриба қилиш станцияларининг ишига раҳбарлик қиларди. Ўша даврда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқларда ушбу илмий марказнинг муносиб ҳиссаси бор эди. Ўзбекистон мустақил бўлгач, Ўрта Осиё бўлими ўрнида Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академияси ташкил этилди. 6 йил ўтгач, академия тугатилиб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунувчи “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази” шаклидаги бошқармага айлантирилди. Аммо бу қишлоқ хўжалиги соҳасида катта ўзгаришларга олиб келмади.
Jámáátiy múrájat / ideyanı ámelge asırıw
Мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоғи ҳисобланган қишлоқ хўжалигини илмий асосда ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланмоқда.
Юқорида айтилган фикрларга асосланиб, мамлакатимиздаги мавжуд илмий-ишлаб чиқариш базаси негизида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этишни таклиф қиламиз.
Pikirler (1)
DJUMABAYEV DILMUROD XASANBAYEVICH
Зўр таклиф! Қўллаб-қувватлаймиз!
6 Avgust 2018, 11:38
Pikir qaldırıw
Pikir qaldırıw ushın id.egov.uz sisteması arqalı dizimnen ótiwińiz kerek