Barlıq yoqlap berilgen dawıslar sanı
Toplanıwı lazım bolǵan dawıslar sanı: 10000
Ташкилотларда фаолият кўрсатувчи касаба уюшмаси раислари ваколатларини кенгайтириш ҳақида
- Baǵdar:Miynet
- Sáne:2018-11-03 14:51:23
- Avtor:SHAMSIDDINOV SHAHBOZ SHUHRAT O‘G‘LI

Jámáátiy múrájat teksti
Бугун юртимизда фаолият кўрсатаётган ташкилотлардаги касаба уюшмалари раисларининг айримлари аслида қандай вазифани бажаришлари кераклиги тўғрисида тушунчага ҳам эга эмас. Ўз вазифасини англамаган ва соҳасига доир меъёрий ҳужжатлардан бехабар шахслар касбий фаолият жараёнида ўзгаларнинг меҳнат жараёнларига доир ҳуқуқларини етарли даражада ҳимоя қила олмаслиги табиий ҳолатдир.
Jámáátiy múrájat / ideyanı ámelge asırıw
Шундай экан, касаба уюшмалари раислари мавқеини кўтариш ва ҳуқуқий соҳадан хабардор кишиларгина ушбу лавозимда фаолият кўрсатиши мумкинлигини белгилаб қўйиш керак. Касаба уюшмаси раислари учун ҳам ойлик маош белгилаган ҳолда фақат ўзларига бириктирилган вазифа билан шуғулланишларини ташкил қилиш керак. Ана шундагина касаба уюшмаси раиси ходимларнинг ҳуқуқий ҳимоячисига айлана олади. Шундай қилинса, бугунги кунда юртимизда касаба уюшмаларига уюшган олти миллиондан ортиқ киши ўзини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини ҳис қила бошлайди.
Pikirler (27)
SHAYMANOV ILYOS KUCHKINOVICH
Хақиқатан хам касаба уюшмага аъзолик ихтиёрий тўлов қилиниши керак. Химоя қилолмайдиган касаба уюшмага тўлов қилиб нима қиламиз. Кейин касаба уюшма раисига алохида ойлик ва штат берилиши керак. Хеч бўлмаса фоиз кўринишида оклад иш хақидан устама белгилаб қўйиш керак. Моддий манфаатдорлик инсофли одам бўлса ишга маъсуллигини оширади.
20 Iyul 2019, 11:44
AXMEDOV OTABEK TURSUNBOYEVICH
Мен охирги 23 йилдан бери кушма корхонада фаолият юритаман...касаба кумита конун коидалари собик иттифок даврида хам хозирги га нисбатан яхши ишлаган....орадан шунча йиллар утса хам бу соха ривожланмади....кумита раислари корхона рахбарини хизматкори десак тугри булади....кумита раислари хеч нарсани хал килмайди..хеч нарсага гапи утмайди....европа касаба кумиталари иш принципини бизда хам жорий этиш керак...
12 Aprel 2019, 14:33
DJUMANAZAROV ODIL XAYITKULOVICH
Касаба уюшмасига аъзолик ва аъзолик бадалини тўлаш масаласи ихтиёрий равишда амалга оширилиши керак. Ана шунда уюшма (ёки қўмита) фаолияти сизни қониқтирсагина аъзо бўласиз. Айни пайтда бу борада сизнинг фикрингиз ҳеч кимни қизиқтирмайди.
Тўланган бадал пуллари қай тартибда сарфланганлиги тўғрисида ҳисобот ҳам очиқ эълон қилинмайди.
Меҳнат Кодексида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ ишлаш таъқиқлансада, кўпгина ташкилотларда бунга амал қилинмайди. Натижада ходимлар иш вақтидан кейин ҳам "хўжа кўрсин"га ишлайдилар. Мажбурий меҳнатнинг ушбу кўринишига қарши курашиш ҳам касаба уюшмаси ташкилотларининг вазифасига киритилиши керак
5 Aprel 2019, 23:20
SHISHANOV SOBIT XUSANOVICH
Ассалому алайкум "Менинг фикрим" портали ташкил этилганлиги яхши, хар-бир Жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз фикри бўлиши керак деб ўйлайман
26 Mart 2019, 12:17
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
ҲУРМАТЛИ ИЛХОМЖОН КОБИЛЖОНОВИЧ! Ҳақ фикрни билдиргансиз. Меҳнат қонунчилиги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда анча йиллардан буён излаб келаётган бир қизиқарли жиҳат, битта ходимга иш юкламаси бўйича қанча меъёр ўрнатилганлиги, айниқса идораларда қоғозбозлик ва жадвалбозлик билан шуғулланаётган ходимларга қанча миқдорда меҳнат ҳажмини бажариши керак ёки керакмас деган меъёр белгиланганлигини балким касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштирилса жой-жойига қуйишар.
5 Mart 2019, 18:40
Pikir qaldırıw
Pikir qaldırıw ushın id.egov.uz sisteması arqalı dizimnen ótiwińiz kerek
Jáne kórsetiw