Barlıq yoqlap berilgen dawıslar sanı
Toplanıwı lazım bolǵan dawıslar sanı: 10000
Тиббиёт телеканалини ташкил қилиш ҳақида
- Baǵdar:Densawlıq
- Sáne:2018-12-08 19:23:51
- Avtor:RO‘ZIBOYEV AXMADJON VALIJONOVICH

Jámáátiy múrájat teksti
Республикамизда аҳоли тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида тиббий телеканал ташкил қилишни таклиф қиламан. Ҳозирги кунда аҳолимизнинг катта қисми умумий тиббий билимлар, жумладан соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, гигиена-санитария қоидаларига амал қилиш, касалликлар профилактикаси тўғрисидаги етарлича тушунча, билим ва малакага эга эмас.
Jámáátiy múrájat / ideyanı ámelge asırıw
Шу мақсадда тиббий телеканал ташкил қилиниб, турфа мавзуларда кўрсатувлар тайёрланса, соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинса, ўзининг ижобий самарасини берар эди. Аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликлар ҳақида, уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида доимий тушунчалар бериб борилиши халқимиз соғлиғини сақлашга катта ҳисса қўшади. Тиббий телеканал фаолиятига профессионал ёндашилса, у энг оммабоп, севимли ва самарали телеканаллардан бирига айланади.
Pikirler (1)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
"Хозрасчет" асосида бўлса майли. Чунки шундоқ ҳам халқдан олинадиган солиқ ҳисобига яшайдиганлар кўпайиб кетган.
Халқдан: "Шу боқимандалар сизларга керакми?"- деб сўраш керак!!!
9 Dekabr 2018, 07:57
Pikir qaldırıw
Pikir qaldırıw ushın id.egov.uz sisteması arqalı dizimnen ótiwińiz kerek