Barlıq yoqlap berilgen dawıslar sanı
Toplanıwı lazım bolǵan dawıslar sanı: 10000
Олинмай қолинган пенсия маблағини тиклаш муддатини узайтириш ҳақида
- Baǵdar:Nızamshılıq
- Sáne:2020-03-25 15:22:53
- Avtor:MAHAMMADIYEV BAXTIYOR SAYDULLA O‘G‘LI

Jámáátiy múrájat teksti
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасига асосан пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланаши белгиланган.
Бироқ, ҳозирги кунда даволанишда ёки хорижий давлатларда бўлган, 2 ёки 3 йилдан ортиқ муддатларда пенсияларини олмаган фуқаролар пенсия маблағларини тўлиқ олиш имкониятига эга эмас. Ушбу маблағларни талаб қилган вақтингда эса тўлиқ давр учун тўлаб берилмайди. Бир умр меҳнат қилиб, тегишли солиқ ва тўловларни ўз вақтида тўласанг, бироқ қариган вақтингда ўз пенсиянгни тўлиқ оломасанг алам қилар экан. Мазкур ҳолат кўплаб пенсионерларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
Jámáátiy múrájat / ideyanı ámelge asırıw
Шу сабабли, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунинг 59-моддасига пенсия маблағларини олинмаган тўлиқ давр учун тўлаб беришни назарда тутувчи ўзгартиш киритишни таклиф қиламиз.
Pikirler (1)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Пенсия ёшига етаолмай вафот этганларнинг пенсиялари хисобланиб, уларнинг воисларига қайтарилишини ҳам талаб қилиш зарур! Чунки барвақт вафот этганларнинг болалари, ворислари ҳали ёш бўлади, аёли қийналади.
11 May 2020, 20:36
Pikir qaldırıw
Pikir qaldırıw ushın id.egov.uz sisteması arqalı dizimnen ótiwińiz kerek