Created with Highcharts 5.0.4

Barlıq yoqlap berilgen dawıslar sanı


Тўлов ставкаларини белгилаш лозим.
Jámáátiy múrájat teksti
Биз Урганч шаҳрида жойлашган Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат боғида фаолият юритамиз. Ўтган йиллар давомида боғ ҳудудида кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари турлича белгиланиб келинган. Боғ ҳудудида кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари Урганч шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланадиган тўлов ставкалари асосида тартибга солиниб келинмоқда. Бугунги кунда Республикамизда фаолият юритаётган истироҳат боғларида кўрсатиладиган хизматлар учун нархлар ҳам аниқ белгиланмаган, бу борада аниқ ҳужжат ҳам йўқ.
Jámáátiy múrájat / ideyanı ámelge asırıw
Шу сабабдан, ҳар йили макроиқтисодий кўрсаткичлар белгиланадиган вақтда ҳудудлардаги маданият ва истироҳат боғлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматларнинг тўлов ставкалари ҳам аниқ белгиланиши лозим.
5105
Pikirler (4)
MURADOV AZAMAT JUMANAZAROVICH
Истирохат боғлари жойлашган худудлар давлат ери хисобланади, ушбу худудда фаолият юритадиган ва тадбиркорлик билан шугулланадиган жисмоний ва юридик шахслар томонидан худуддан фойдаланиб даромад олинганлик учун тулов олиниши лозим, лекин ушбу туловларнинг микдори хеч қаерда кўрсатилмаган ва белгиланмаган. Ушбу миқдорларни республика миқёсида марказлашган тарзда ва вилоят хокимларининг карорлари асосида катъий белгилаш лозим.
5 Iyul 2018, 18:20
TALIPOV AYBEK ABDUKAXOROVICH
Пул чу'нтакка эмас, балки бюджетга ту'лик, ту'ла-ту'кис боради, манимча... Такомиллаштириш керей.
6 Iyun 2018, 11:22
MADAMINOV MANSURBEK ALLABERGENOVICH
жуда тўғри таклиф қўшиламан
15 May 2018, 18:08
OBIDOV ABRORXON ABDULLO O‘G‘LI
Fikrni yaxshi tushunolmadim. Qanday to'lov stavkalari nazarda tutilmoqda? Muallifdan iltimos, kommentariyda izohlab bersangiz
4 May 2018, 20:01

Pikir qaldırıw

Pikir qaldırıw ushın id.egov.uz sisteması arqalı dizimnen ótiwińiz kerek
×
Portal kartası