Created with Highcharts 5.0.4

Barlıq yoqlap berilgen dawıslar sanı


Нафақалар тайинлашни қайта кўриб чиқиш ҳақида
  • Baǵdar:Miynet
  • Sáne:2018-05-25 09:57:20
  • Avtor:ISMATOV XALIL XXX
Jámáátiy múrájat teksti
Қонунчилигимизда жамоа хўжалиги (эски колхозлар)да ишлаб, нафақага чиққан шахсларга давлат томонидан нафақалар тайинлашда ноаниқликлар мавжуд. Яъни мазкур тоифадаги нафақахўрларга нафақа тайинлаш вақтида иш стажини ҳисоблашда бироз адолатсизлик билан ёндошилмоқда. Яъни, архив хужжатларига асосланган ҳолда жамоа хўжалигида ишлаган шахснинг 365 кунлик меҳнати бир йил ҳисобида кўрилмоқда. Натижада, агар жамоа хўжалиги аъзоси 25 йил ишлаган бўлса – 11 йил, 37 йил бўлган бўлса – 23 йил, 40 йил ишлаган бўлса – 25 йил ҳисоблаб чиқарилмоқда. Ажабланарлиси, ушбу муддатдан келиб чиққан ҳолда нафақа миқдори тайинланмоқда. Узоқ йиллар умрини жамоа хўжалиги ишига бағишлаган оддий одамларга шу йўсинда пенсия тайинланиши адолатдан бўлармикан.
Jámáátiy múrájat / ideyanı ámelge asırıw
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоа хўжалиги (эски колхозлар)да ишлаб, нафақага чиққан шахсларга давлат томонидан тўланадиган нафақалар тизимини қайта кўриб чиқишни таклиф қиламиз.
6791
Pikirler (21)
XALIMJANOV TURSUNPULAT XALIQJANOVICH
Айнан мен ўйлаган масала экан. Ушбу таьлифга қўшиламан
26 Iyul 2018, 09:12
YULDASHEV BOLIKUL XUSANOVICH
Ҳақиқатдан ҳам эски жамоа хўжалиги (колхоз), давлат хўжалиги (савхоз)ларда ишлаб пенсияга чиққанларни нафақа пулларини кўтариш керак . Эски жамоа хўжалиги (колхоз), давлат хўжалиги (савхоз)ларда ишлаб пенсияга чиқадиганларга нафақалар тайинлашни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлайман.
4 Iyul 2018, 15:29
MIRZAYEVA NARGIZA IBROXIMOVNA
Жуда яхши таклиф. ушбу таклифга қўшиламан.
4 Iyul 2018, 14:28
AZIZBAYEVA UMIDA AVRALOVNA
Анча йиллар колхозларда яхши лавозимларда ишлаб, хозирги кунда кам нафақа олаётганлар жуда кўп топилади. ушбу касбда ишлаб пенсия чиқадиганларни нафақа пулларини кўтариш керак. Нафақалар тайинлашни қайта кўриб чиқиш ҳақида таклифни қўллаб-қувватлайман.
30 Iyun 2018, 07:06
ORTIKOV NURIDDIN ZAYNIDDINOVICH
Ушбу таклифга қўшиламан.
28 Iyun 2018, 09:52

Pikir qaldırıw

Pikir qaldırıw ushın id.egov.uz sisteması arqalı dizimnen ótiwińiz kerek
×
Portal kartası