Created with Highcharts 5.0.4

Total number of votes cast for

  • In the review process
Share the collective petition
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақида
Text of the collective petition
Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги “Мукофотлар” рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги Президентимиз муносиб равишда тақдирланиши керак.
Implementation of the collective petition / idea
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини белгилаш ва олий нишон – “Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Президентликка сайланганларидан сўнг қисқа муддат ичида халқимиз ва давлатимиз олдида қаҳрамонона жасоратлар кўрсатди ва ушбу давлат мукофоти билан Президентимизни тақдирлаш - халқимизнинг олий бурчидир. Шу муносабат билан, Сизларга чуқур ҳурмат билдириб, одилона ва оқилона, ҳар доимгидек халқимиз учун мақбул бўладиган қарор қабул қилишларингизга тўлиқ ишонган ҳолда, Юртбошимиз, элимизнинг фахри - Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини беришни таклиф этамиз.
50562
Comments (18242)
XOLMATOV AXLIDDIN AKRAMJON O‘G‘LI
Paxtakor
16 March 2026, 14:05
SAIDAMINOV BAXROM TOXIR O‘G‘LI
paxta ko’pmi diman bu yil
1 November 2025, 10:12
RASULOV FIRDAVS RUSTAM O‘G‘LI
Президент портали Уммуманиш бермаябди курук Шаблон ва когоз бозлик булиб колган , качонга уйин киласизлар? Катий назоратга олийлар
2 October 2025, 21:11
TUYBOYOV OYBEK VALIJONOVICH
paxta
6 April 2025, 00:34
SUNNATULLAYEV SHERALI MIRZATULLAYEVICH
Мун бунга каршиман. Норов Иброхим Бурхонович сиз узингиз ишиз билан шугулланинг бу иш билан шугулланувди давлат ишхонаси бор сиз Сиз бировга яхши куринишни истасангиз Кузга куринадиган иш килинг халкга фойдаси тегсин балки ушандан кейин уща мукофот сизга берилар. бу менинг фикрим. Гераьдика комисияси узи шугуллансин А. Кодировни идеяларидан чекининг мен яна бир бор каршиман
22 February 2025, 19:48

Leave a comment

To leave a comment you need to log in through id.egov.uz
×
Site map