Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқиш жараёнида
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги “Мукофотлар” рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги Президентимиз муносиб равишда тақдирланиши керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини белгилаш ва олий нишон – “Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Президентликка сайланганларидан сўнг қисқа муддат ичида халқимиз ва давлатимиз олдида қаҳрамонона жасоратлар кўрсатди ва ушбу давлат мукофоти билан Президентимизни тақдирлаш - халқимизнинг олий бурчидир. Шу муносабат билан, Сизларга чуқур ҳурмат билдириб, одилона ва оқилона, ҳар доимгидек халқимиз учун мақбул бўладиган қарор қабул қилишларингизга тўлиқ ишонган ҳолда, Юртбошимиз, элимизнинг фахри - Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини беришни таклиф этамиз.
47448
Изоҳлар (18236)
ABDAZOV BEHRUZ IXTIYOR O‘G‘LI
Qarshiman
16 Январь 2025, 21:11
ABDULLAYEV BEHZOD BOZORBOY O‘G‘LI
Энг кизинг биронтаям карши овоз берган йок лекин каментарияларни курсанг умуман бошка нарса
25 Декабрь 2024, 01:46
ISKANDAROV RUSTAM TANGIRKULOVICH
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 11-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида доимий ишлайдиган маслаҳат ва кенгаш органи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва фахрий унвонларини бериш масалаларини ҳал этиш бўйича конституциявий ваколатлари амалга оширилишини, шунингдек геральдика соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг таркиби, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. шу матинга кўра мантиқа тўғри келмайди менимча.
3 Октябрь 2024, 10:36
UMAROV OYBEK XABIBULLAYEVICH
Bunga qarshiman
6 Июль 2024, 14:32
ATAMURADOV ELMUROD ILXOMOVICH
XAYBULLAYEV ASAN RIZAYEVICH ёзган фикрла тулик кушиламан
2 Июль 2024, 11:50

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси