Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
-
На рассмотрении
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақида
- Направление:Человек и социум
- Дата:2018-04-27 13:43:13
- Автор:NOROV IBROHIM BURXONOVICH

Описание предложения
Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий
веб-сайтидаги “Мукофотлар” рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин.
Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин.
Халқимиз ардоғидаги Президентимиз муносиб равишда тақдирланиши керак.
Целесообразность идеи / предложения
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини белгилаш ва олий нишон – “Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Президентликка сайланганларидан сўнг қисқа муддат ичида халқимиз ва давлатимиз олдида қаҳрамонона жасоратлар кўрсатди ва ушбу давлат мукофоти билан Президентимизни тақдирлаш - халқимизнинг олий бурчидир.
Шу муносабат билан, Сизларга чуқур ҳурмат билдириб, одилона ва оқилона, ҳар доимгидек халқимиз учун мақбул бўладиган қарор қабул қилишларингизга тўлиқ ишонган ҳолда, Юртбошимиз, элимизнинг фахри - Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини беришни таклиф этамиз.
Комментарии (18241)
SAIDAMINOV BAXROM TOXIR O‘G‘LI
paxta ko’pmi diman bu yil
1 Ноябрь 2025, 10:12
RASULOV FIRDAVS RUSTAM O‘G‘LI
Президент портали Уммуманиш бермаябди курук Шаблон ва когоз бозлик булиб колган , качонга уйин киласизлар? Катий назоратга олийлар
2 Октябрь 2025, 21:11
TUYBOYOV OYBEK VALIJONOVICH
paxta
6 Апрель 2025, 00:34
SUNNATULLAYEV SHERALI MIRZATULLAYEVICH
Мун бунга каршиман.
Норов Иброхим Бурхонович сиз узингиз ишиз билан шугулланинг бу иш билан шугулланувди давлат ишхонаси бор сиз
Сиз бировга яхши куринишни истасангиз Кузга куринадиган иш килинг халкга фойдаси тегсин балки ушандан кейин уща мукофот сизга берилар. бу менинг фикрим.
Гераьдика комисияси узи шугуллансин А. Кодировни идеяларидан чекининг
мен яна бир бор каршиман
22 Февраль 2025, 19:48
YUSUPOV IQBOLJON ADXAMOVICH
Yaxshi insanlar olloh ziyoda qilsin, qalblarida mehr ,muruvat yanada kupayib - elga xalol xizmat qilsinlar.
11 Февраль 2025, 15:40
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz



Смотреть ещё