Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 10000
Ҳар бир шахснинг ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардар бўлиш имкониятини яратиш ҳақида
- Yo'nalish:Innovatsiya va AKT
- Sana:2020-02-10 18:19:05
- Muallif:XOLJURAYEV OZOD ASQARALIYEVICH

Jamoaviy murojaat matni
Ҳар бир шахснинг ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардар бўлиш имкониятини яратиш керак. Баъзида ўзингиз билмаган ҳолда ва объектив сабабларга кўра МИБга қўшимча жарима тўлашга, чет элга чиқиш вақтида авиабилетни маълум бир қисмига куйиб ёки нотариусга борган вақт тўланмаган жарималарни (режалаштирилмаган харажатлар чиқиб) тўлашга тўғри келиб қолади. Тўғри, ҳамма ўзи қилган номақбул иши учун қонун олдида ўз вақтида жавоб бериши керак. Бироқ ҳаётда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай ноқулайликларни бартараф этиш ва улар тўғрисида огоҳ бўлиш инсон учун муҳим аҳамият касб этади.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳар бир шахснинг содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун www.my.gov.uz портали орқали (ЭРИ воситасида ҳам) ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар тўғрисидаги маълумотни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш керак. Бу маълумотномада шахсни ҳозирги кунда тўланмаган жаримаси ёки ижро этилмаган бошқа турдаги мажбуриятлари, муқаддам бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилгани тўғрисидаги мълумотлар бўлиши максадга мувофиқдир. Ушбу таклиф фуқаролар учун кўплаб қулайликларни яратилишига хизмат қилар эди.
Izohlar (2)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Ва албатта Мехнат мухожирлари хам хозирда узларига запретларни хам шу имконият оркалик куришаяпти.
5 Iyun 2020, 23:07
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Бундай имконият Россияда фукароларга берилган.MVD.ru сайтидан фукаро ва чет давлат фукаролари узига нисбатан тулдирилган Протоколларни куришлари мумкин.Ва уларга нисбатан туловларни амалга оширишлари мумкин.Бундан ташкари Хайдовчилик гувохномаси буйича ёки автомобиль буйича протоколларни куриш мумкин.
5 Iyun 2020, 23:06
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim