Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 39 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ҳар бир шахснинг ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардар бўлиш имкониятини яратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳар бир шахснинг ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар ҳақида онлайн тарзда хабардар бўлиш имкониятини яратиш керак. Баъзида ўзингиз билмаган ҳолда ва объектив сабабларга кўра МИБга қўшимча жарима тўлашга, чет элга чиқиш вақтида авиабилетни маълум бир қисмига куйиб ёки нотариусга борган вақт тўланмаган жарималарни (режалаштирилмаган харажатлар чиқиб) тўлашга тўғри келиб қолади. Тўғри, ҳамма ўзи қилган номақбул иши учун қонун олдида ўз вақтида жавоб бериши керак. Бироқ ҳаётда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай ноқулайликларни бартараф этиш ва улар тўғрисида огоҳ бўлиш инсон учун муҳим аҳамият касб этади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳар бир шахснинг содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун www.my.gov.uz портали орқали (ЭРИ воситасида ҳам) ўзига нисбатан тайинланган маъмурий жарималар тўғрисидаги маълумотни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш керак. Бу маълумотномада шахсни ҳозирги кунда тўланмаган жаримаси ёки ижро этилмаган бошқа турдаги мажбуриятлари, муқаддам бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилгани тўғрисидаги мълумотлар бўлиши максадга мувофиқдир. Ушбу таклиф фуқаролар учун кўплаб қулайликларни яратилишига хизмат қилар эди.
277
Изоҳлар (0)

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси