Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 10000
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кичик муз саройларини барпо этиш ҳақида
- Yo'nalish:Madaniyat va sport
- Sana:2020-02-24 15:29:43
- Muallif:BOBOJONOV OYBEK HAYDAROVICH

Jamoaviy murojaat matni
Ўзбекистон ёзги спорт турлари бўйича кўзга кўринарли ютуқларга эришган. Лекин қишки спорт турлари билан мақтана олмаймиз. Менимча, бунинг асосий сабаби бундай спорт турлари билан шуғулланиш учун
шарт-шароитларнинг етарли эмаслигидир. Тошкент шаҳрида Ҳумо муз саройи қурилди. Бу билан қишки спорт турларида анча олдинга силжиш кузатилди. Лекин вилоятларда бундай имконият йўқ. Вилоятларда кичикроқ муз саройлари бўлса, қишки спорт турларига қизиқиш янада ортар эди.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кичик муз саройларини барпо этишни таклиф қиламиз.
Izohlar (2)
RAHMONQULOV MURADULLA IBADULLAYEVICH
Қаршиман. Нима керак ортиқча харажат. Бу харажат яна оддий фуқаролар "танка"си йўқ тадбиркорлар гарданига тушади. Қурилди ҳам дейлик; Бу сарой харажатлари ҳам кам бўлмайди. Яна ўзимизда мутахасис йўқ деб Россия хоккейчиларини олиб келиб, Тошкентда уй совға қилиш, отнинг калласидек ойлик бериш керакми. Умуман катта спортга давлат бюджетидан пул ажратишни тўхтатиш керак. Ўша пулларни таълимга, соғлиқни сақлашга, янги иш ўрни яратишга сарфланса фойдалироқ бўлади.
18 May 2020, 11:54
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Маладес, бир кироличага, "халқ оч, ейишга норни йўқ"-, дейишса, "Нони бўлмаса, пирожний есин"- деган экан.
Яшашга уйи йўқлар учун муз саройи жуда жойига тушади-да..
24 Fevral 2020, 17:51
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim