Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кичик муз саройларини барпо этиш ҳақида
Описание предложения
Ўзбекистон ёзги спорт турлари бўйича кўзга кўринарли ютуқларга эришган. Лекин қишки спорт турлари билан мақтана олмаймиз. Менимча, бунинг асосий сабаби бундай спорт турлари билан шуғулланиш учун шарт-шароитларнинг етарли эмаслигидир. Тошкент шаҳрида Ҳумо муз саройи қурилди. Бу билан қишки спорт турларида анча олдинга силжиш кузатилди. Лекин вилоятларда бундай имконият йўқ. Вилоятларда кичикроқ муз саройлари бўлса, қишки спорт турларига қизиқиш янада ортар эди.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кичик муз саройларини барпо этишни таклиф қиламиз.
3217
Комментарии (2)
RAHMONQULOV MURADULLA IBADULLAYEVICH
Қаршиман. Нима керак ортиқча харажат. Бу харажат яна оддий фуқаролар "танка"си йўқ тадбиркорлар гарданига тушади. Қурилди ҳам дейлик; Бу сарой харажатлари ҳам кам бўлмайди. Яна ўзимизда мутахасис йўқ деб Россия хоккейчиларини олиб келиб, Тошкентда уй совға қилиш, отнинг калласидек ойлик бериш керакми. Умуман катта спортга давлат бюджетидан пул ажратишни тўхтатиш керак. Ўша пулларни таълимга, соғлиқни сақлашга, янги иш ўрни яратишга сарфланса фойдалироқ бўлади.
18 Май 2020, 11:54
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Маладес, бир кироличага, "халқ оч, ейишга норни йўқ"-, дейишса, "Нони бўлмаса, пирожний есин"- деган экан. Яшашга уйи йўқлар учун муз саройи жуда жойига тушади-да..
24 Февраль 2020, 17:51

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала