Barcha yoqlab berilgan ovozlar soni
To'planishi lozim bo'lgan ovozlar soni: 10000
Амалдаги қонунчиликда “молиявий пирамида” тушунчасининг ҳуқуқий тарифини белгилаш ҳақида
- Yo'nalish:Qonunchilik
- Sana:2020-09-08 09:43:39
- Muallif:UMMATOV JASUR AXADKULOVICH

Jamoaviy murojaat matni
Ҳозирги рақамли иқтисодиётга ўтилаётган бир шароитда, айрим ташкилотлар ва уларнинг вакиллари томонидан “молиявий пирамида”лар ёки фирибгарликка асосланган ноқонуний фаолиятлар (криптовалюталар биржаси, форекс биржаси, спорт ўйинлари, тармоқли маркетинг, бинар опционлардан даромад олиш ва бошқалар) қисқа муддатга ташкил этилиб, фуқароларни алдаб кетиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Ўзбекистонда “молиявий пирамида”лар фаолиятига қарши курашиш мақсадида 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига 1881-модда, яъни пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият учун жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилди. Натижада, охирги бир неча йиллар давомидаги кўплаб жиноий фаолиятларга чек қўйилди. Хусусан, крипто-валюталардан фойда олиш ниқоби остида турли номдаги баландпарвоз “инвестиция лойиҳалари” фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли орқали ўзлаштириб юборган. Бироқ, амалдаги қонунчиликка кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг “молиявий пирамида”ларга қарши курашиш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш борасидаги фаолияти учун “жабрланувчи” ва “етказилган зарар”нинг мавжуд бўлиши талаб этилади. Ҳозирги кундаги мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар молиявий фирибгарликларнинг олдини олиш йўлида фаолият кўрсатишга эмас, балки улардан келиб чиққан моддий ва бошқа оқибатларга нисбатан чоралар кўрилишига йўналтирилмоқда.
Шунингдек, қонунчиликда “молиявий пирамида”ларга нисбатан аниқ ҳуқуқий тушунча белгиланмаган. Бундан ташқари, тармоқли маркетингдан уларнинг фарқлари ажратилмаган ҳамда Ўзбекистонда “молиявий пирамида”лар фаолитяига ҳуқуқий баҳо берувчи ягона орган ҳам мавжуд эмас. Бу эса, тармоқли маркетинг ниқоби остида фирибгарликка асосланган “молиявий пирамида” ташкилотчилари учун имкониятларни яратмоқда.
Jamoaviy murojaat / g'oya ni amalga oshirish
Юқоридагиларга мувофиқ, амалдаги қонунчиликда “молиявий пирамида” тушунчасининг аниқ ҳуқуқий тарифини белгилашни таклиф этамиз.
Izohlar (0)
Izoh qoldirish
Izoh qoldirish uchun id.egov.uz tizimi orqali ro'yxatdan o'tishingiz lozim