Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Амалдаги қонунчиликда “молиявий пирамида” тушунчасининг ҳуқуқий тарифини белгилаш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-09-08 09:43:39
  • Муаллиф:UMMATOV JASUR AXADKULOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги рақамли иқтисодиётга ўтилаётган бир шароитда, айрим ташкилотлар ва уларнинг вакиллари томонидан “молиявий пирамида”лар ёки фирибгарликка асосланган ноқонуний фаолиятлар (криптовалюталар биржаси, форекс биржаси, спорт ўйинлари, тармоқли маркетинг, бинар опционлардан даромад олиш ва бошқалар) қисқа муддатга ташкил этилиб, фуқароларни алдаб кетиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Ўзбекистонда “молиявий пирамида”лар фаолиятига қарши курашиш мақсадида 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига 1881-модда, яъни пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият учун жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилди. Натижада, охирги бир неча йиллар давомидаги кўплаб жиноий фаолиятларга чек қўйилди. Хусусан, крипто-валюталардан фойда олиш ниқоби остида турли номдаги баландпарвоз “инвестиция лойиҳалари” фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли орқали ўзлаштириб юборган. Бироқ, амалдаги қонунчиликка кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг “молиявий пирамида”ларга қарши курашиш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш борасидаги фаолияти учун “жабрланувчи” ва “етказилган зарар”нинг мавжуд бўлиши талаб этилади. Ҳозирги кундаги мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар молиявий фирибгарликларнинг олдини олиш йўлида фаолият кўрсатишга эмас, балки улардан келиб чиққан моддий ва бошқа оқибатларга нисбатан чоралар кўрилишига йўналтирилмоқда. Шунингдек, қонунчиликда “молиявий пирамида”ларга нисбатан аниқ ҳуқуқий тушунча белгиланмаган. Бундан ташқари, тармоқли маркетингдан уларнинг фарқлари ажратилмаган ҳамда Ўзбекистонда “молиявий пирамида”лар фаолитяига ҳуқуқий баҳо берувчи ягона орган ҳам мавжуд эмас. Бу эса, тармоқли маркетинг ниқоби остида фирибгарликка асосланган “молиявий пирамида” ташкилотчилари учун имкониятларни яратмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларга мувофиқ, амалдаги қонунчиликда “молиявий пирамида” тушунчасининг аниқ ҳуқуқий тарифини белгилашни таклиф этамиз.
2695
Изоҳлар (0)

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси