Barlıq yoqlap berilgen dawıslar sanı
Toplanıwı lazım bolǵan dawıslar sanı: 5000
Сергели туманида янги 2 қаватли йўл қуриш ҳақида
- Baǵdar:Sawda hám kommunal xızmetler
- Sáne:2019-06-19 07:43:57
- Avtor:URAZOV TASHTEMIR JABBAROVICH

Jámáátiy múrájat teksti
Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги кунда автотранспорт воситалари тирбандлиги масаласини ҳал этиш асосий муаммолардан биридир. Бу борада турли хил ўзига хос ечимлар мавжуд.
Шундай чоралардан бири сифатида Сергели туманидаги тирбандликни бартараф этиш мақсадида янги 2 қаватли йўл қуриш зарур деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун, биринчидан, Фарход кўчасининг Жанубий вокзал олдидаги тугаш жойидаги кўприкдан, йўлни иккинчи қават қилиб давом эттириб Сергели-Қўйлиқ йўлига улаш. Иккинчи таклиф: Фарход кўчасининг Жанубий вокзал олдидаги тугаш жойидаги кўприкдан бошлаб, ҳозирги йўл устидан иккинчи қават қилиб йўл қуриш ва Сергели ярмаркасигача давом эттириш.
Jámáátiy múrájat / ideyanı ámelge asırıw
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, тумандаги тирбандлик ва ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида Сергели туманида янги 2 қаватли йўл қуришни таклиф қиламиз.
Pikirler (2)
MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
Икки қаватли йўл жуда қиммат тушади. Ундан кўра альтернатив йўлларни қуриш керак. Сергели фақатгина битта йўлга қараб қолиши керак эмас.
29 Avgust 2019, 08:37
BEKOVA OYSARA NEMATOVNA
Сергелидаги тирбандликни бартараф этишни ҳам камхарж, ҳам қулай инфраструктура тизими, ҳам жозибадор инвестиция шароити учун бошқа 2 та таклифни илгари сураман. 1-таклиф: ҳозирда барпо этилаётган Сергели метро йўлининг икки томонидан параллел равишда Олмазор метро бекатигача автомобил йўлини ҳам барпо этиш (бу метро йўлига 20 метргача яқин ҳудудда бошқа қурилишлар мумкин эмаслигини инобатга олсак, автомобил йўли айни муддао буларди). 2-таклиф эса Чўпонота кўчасини Сергели туманида давом эттириш, яъни Сергели тумани орқали Фарғона водийсига йўналган темир йўл бўйлаб ҳам автомобил йўли давом эттирилса, ушбу ҳудудлар аҳолиси учун ҳам жуда қулай инфратузилма, ҳам жозибадор инвестиция ҳудудига айланган бўларди. Чўпонота кўчасининг давоми сифатида битта йўл ўтказгич билан ҳозирда айнан бўш турган ер майдонида ушбу йўлларнинг барпо этилиши Янги Сергели кўчасидан жуда катта автомобиллар юкламасини йўқотиши ва деярли ҳеч қандай "снос"ларсиз кечиши билан ҳам аҳамиятлидир.
24 Avgust 2019, 21:32
Pikir qaldırıw
Pikir qaldırıw ushın id.egov.uz sisteması arqalı dizimnen ótiwińiz kerek