Аэропорт ва вокзалларда такси хизматларини тартибга солиш ҳақида
Описание предложения
Хорижий сайёҳлар юртимизга келиб, аэропорт ёки вокзаллардан чиққанида жуда хунук ҳолатлар кўзга ташланади. Кўплаб ҳайдовчиларнинг меҳмонларни ўраб олиб, улардан қаёққа боришларини сўраб, юкларини тортиб кетишлари каби салбий ҳолатлар ташриф буюрувчиларни ноқулай аҳволга солиб қўяди. Шу билан биргаликда, аксарият такси хизматлари талаб даражасида бўлмай, сифатсиз хизмат кўрсатишади. Бундай ҳолатлар юртимизга ташриф буюрувчиларда ёмон таассурот қолдириши, унинг имиджига салбий таъсир кўрсатиши табиий.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, вокзал ва аэропортларнинг чиқиш жойларида фақат лицензияга эга такси хизматини йўлга қўйиш керак.
601
Комментарии (5)
G‘ULAMOV DANIYOR BABOJONOVICH
Samandar Zayniddinov to'g'ri gapiryapdi. Sifat muhim, muomala madaniyati esa undanda muhim. Litsenziyaku mayli o'z yo'liga! Men bu fikirni qo'llab quvvatlayman!!!!
3 Июнь 2019, 14:10
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Хакикатан хам вокзал, аэропортларда такси хизматини тартибга солиш керак. Чет элдан келадиган сайёхларнинг назари биринчи булиб шу такси хайдовчиларига тушади. (Чегарада тегишли органлар назоратидан утгандан кейин албатта). Шуларга караб давлатимизнинг ижтимоий холатини бахолайди. Шу сабабли такси хизматини тартибга солиш мухим деб уйлайман.
19 Май 2019, 05:37
ZAYNOBIDDINOV KODIRBEK TOXIROVICH
халқни зарарига қарши таклиф бермаганиз яхши. Шундоқ хам сизга ўхшаганлар тиқилиб ётибди. Таклиф бериб ўтирмадан қонун лойихасини тайёрлиди. Кунду куни мошина чироқларини ёқиб юриш, фирмани мошинасини бошқариш малани ошириш мажбурияти мисол бўлади.
18 Май 2019, 18:12
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
"Лицензия"лилар сиз айтаётган ёмон ишларни қилмайдими? Нега оддий халқнинг қора қозони қайнашига қаршилик қиляпсиз? Нон топа олмай, эртага жиноят қилса, у жиноятчи, сиз эса "оппоқ"сиз, шундайми? Сиз лицензия берувчи ташкилот эгаси бўлсанг керакда... Кимдир меҳнат қилиб, сизга "доля" ажратиб туриши, сизни боқиши керакми?
17 Май 2019, 11:16
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Овоз бераман лекин бу таклифлар хозирги муҳим вазифаларимиздан бири эканлиги кўп бор айтилмоқда.
11 Май 2019, 11:07

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

  • Недостаточно голосов

×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку