Все
Магистратура босқичига ҳужжат топширишда чет тили сертификати мажбурийлигини бекор қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасида давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топширишда талабгордан чет тили бўйича етарли билимга эга эканлиги тўғрисида сертификат талаб қилинмоқда. Чет тили сертификатига эга бўлмаган талабгорлар эса шунчаки давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топшира олишмаяпти. Бунинг натижасида аксарият ёшларимиз хорижий олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, чет эл давлатларига ўқиш учун кетишмоқда. Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топшириш учун чет тили сертификатини ўзгартириб бўлмас талаб сифатида белгилаш, бироз мантиққа мос келмайди. Чунки чет тили бўйича етарли билимга эга эканлиги тўғрисида сертификатга эга ...
Автор: UMAROV SUKHROB RAXIMJON O‘G‘LI 903
  • 25 Комментарии
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Ўрда” чорраҳасига пиёдалар ўтиш жойини қайтариш ҳақида
Шайхонтоҳур туманининг “Алишер Навоий” ва “Лабзак” кўчалари кесишмасида жойлашган чорраҳада реконструкция ишларини олиб бориш чоғида маҳаллий инфратузилма эътиборга олинмади ва натижада чорраҳа пиёдалар учун хавфли ва ноқулай бўлди. Бунинг асосий сабаби, таъмирлаш ишлари якунида чорраҳанинг бир томонидаги пиёдалар ўтиш жойининг демонтаж қилинишидир. Пиёдалар ўтиш жойининг демонтаж қилиниши оқибатида пиёда йўлни кесиб ўтиши учун талаб этиладиган масофа ва вақт икки баробарга ошди. Ушбу пиёдалар ўтиш жойини сақлаб қолиш муҳим. Чунки у пиёдалар учун жамоат транспорти бекатига, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга етиб бориш учун энг қисқа йўл бўлиб, “Ўрда” маҳалласидаги аҳоли ...
Автор: XAMIDOV ARTUR RUSTAMOVICH 207
  • 0 Комментарии
Мактабгача таълим муассасаларида видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ҳақида
Деярли барча ота-оналар фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришади. Бу одатий ҳолга айланган. Ота-оналар меҳнат фаолиятини амалга ошираётган пайтда, ўз фарзандларини мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларига ишониб қолдириб кетишади. Лекин ҳозирда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хил видеолавҳалар орқали мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари тарбияланувчиларга нисбатан қўпол ва ҳаттоки қонунга хилоф муносабатда бўлаётганининг, тарбияланувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатаётганлигининг ва тарбияланувчиларга сифатсиз шарт-шароитлар яратилганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бугунги кунда Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасалари икки тоифага, яъни давлат тасарруфидаги ва хусусий мактабгача таълим муассасаларига бўлинади. Юқорида санаб ўтилган салбий ва қонунга хилоф ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ...
Автор: TURSUNOV SHERZOD SHOKIROVICH 216
  • 5 Комментарии
Тошкент метрополитени станцияларининг бекатлар қисмини ойналар билан ёпиш ҳақида
Юртимизда жамоат транспортини ривожлантириш ва аҳоли учун янада қулай қилиши бўйича кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда. Барча жамоат транспорти турлари орасида метрополитен алоҳида ўринни эгаллайди. Хусусан, сўнгги йилларда метрополитеннинг янги бекатларини қуриш, уларда замонавий рақамли технологиялардан фойдаланишни ташкил этиш ва метрополитенда аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Аммо, шунга қарамасдан, бугунги кунда Тошкент метрополитенида мавжуд бўлган бир долзарб муаммога ечим таклиф қилмоқчиман. Сўнгги пайтларда, ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг метрополитенда поезд релслари тагига ўзини ташлаб суиқасд қилганлигига ёки маълум бир сабабларга кўра, релслар устига йиқилиб тушганлигига ...
Автор: G‘ANIYEV XASAN QO‘ZIBOY O‘G‘LI 191
  • 0 Комментарии
Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига малака тоифаларини бериш тартибини такомиллаштириш ҳақида
Ҳозирда мамлакатимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор берилиб, ёшларимизнинг сифатли таълим олиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда турли босқичларга эга бўлган таълим тизими йўлга қўйилган бўлиб, ушбу тизимда умумий ўрта таълим босқичи муҳим аҳамият касб этади. Умумий ўрта таълим босқичи бутун таълим тизимининг асосини ташкил этади. Юртбошимиз Ш. Мирзиёев таъбири билан айтганда “Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб. Мактабни мактаб қиладиган куч эса ўқитувчилардир”. Шу ўринда, умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларимиз фаолияти билан боғлиқ бир масалага тўхталмоқчиман. Барчамизга маълумки, умумтаълим мактабларида ҳаттоки баъзи олий ёки ...
Автор: ABDIKARIMOV BEKCHAN TANGRBERGANOVICH 303
  • 3 Комментарии
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини рақамли технологиялар (планшет) воситасида аниқлаш ва ушбу ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликни қўллаш амалиётини бекор қилиш ҳақида
Бугунги кунда турмуш ташвишлари билан бўлиб аксарият ҳолатларда ҳайдовчилар муайян ҳужжатларни уйда ёки ишда қолдирган ҳолда транспорт воситасини ҳайдашига тўғри келиб қолади. Бироқ ушбу ҳолатда ДЙҲХХ ходимлари томонидан ҳайдовчига жарима солинади. Шу сабабли, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига замонавий рақамли технологияларни жорий этиш керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи 135-моддаси 1-қисмига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш мақсадга мувофиқ: “Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, агар мазкур ...
Автор: URINOV SHERZOD SHARIPOVICH 86733
  • 203 Комментарии
Рассмотрено
Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида
Бугунги кунда мамлакатимизнинг водий вилоятлари ва пойтахт қисмини бошқа (марказий, жанубий ва ғарбий) ҳудудлар билан боғлашда М-39 трассаси асосий йўл сифатида фойдаланилади. Ушбу трассанинг Самарқанд вилоятидан ўтган 200 кмлик қисмининг аксарияти аҳоли гавжум масканлардан ўтганлиги ва автомобиль тезлигининг чекланиши ушбу ҳудуддан қатнашда бир қанча ноқулайликларни юзага келтиради. Ушбу ҳудудда транспорт юкламасини камайтириш учун Навоий вилояти Нурота туманини Жиззах вилояти Фориш тумани билан боғлайдиган йўл (кейинги ўринларда “шимолий йўл”) аслида транспортда қатнаш учун жуда қулай. Энг асосийси, Нурота тумани ҳудудидан ўтган 140 кмлик асфальт йўл ҳатто пойтахтнинг айрим кўчаларидан яхши ...
Автор: NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH 13637
  • 24 Комментарии
На рассмотрении
Туман ва шаҳарларда янги яшил ҳудудларни яратиш ҳақида
Тошкент шаҳрида аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида шаҳарнинг ҳар бир туманида янги, аттракционларсиз камида 2 000 та дарахтга эга боғ ёки хиёбон барпо этишни таклиф қиламан. Ушбу боғ ва хиёбонларни қулай ўриндиқлар, велосипед йўлакчалари ва фонтанлар билан бойитишни таклиф қиламан. Ушбу лойиҳа шаҳримиз аҳолисини бўш вақтини табиат бағрида мароқли ўтказиши, дам олишлари ва шаҳардаги ҳавонинг янада тозаланишига катта ҳисса қўшади. Бунда, ушбу боғ ва хиёбонларнинг камида биттасини намунавий тарзда қолганларидан анча катта қилиб, камида 20 000 дарахт экилса, шаҳримизнинг энг ажойиб, сўлим жойларидан бирига ...
Автор: MAXSUDOV ROVSHAN OLIMJON O‘G‘LI 28211
  • 26 Комментарии
Рассмотрено
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартириш ҳақида
Сўнгги йилларда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизнинг улуғланиши ҳар биримизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Хусусан, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи номининг қайта тикланиши, “Шомаҳмудовлар оиласи” ҳайкалининг жойига қайтарилиши ва шу каби бошқа эзгу ишлар қадриятларимиз ва тарихимизга бўлган катта эътибордан дарак беради. Маълумки, иккинчи жаҳон уруши фронтларига Ўзбекистондан 1 млн 430 минг нафардан зиёд киши сафарбар этилган бўлиб, бу ўша пайтдаги юртимиз аҳолиси (6,5 млн)нинг 22 фоизи урушда қатнашганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, фронт ортида бешикдаги гўдакдан бошқа барча фашизмни енгишда астойдил ҳаракат қилган. Шунинг учун, фашизм устидан ғалаба ...
Автор: MAXSUDOV KOMILJON SHUXRATOVICH 39893
  • 229 Комментарии
Рассмотрено
“UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомошиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш ҳақида
Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспортлар экспорт қилингандан сўнг ўша автомобилларни юртимизга қайта олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ. Хорижда ишлаб чиқарилган (иномаркалар) автомобилларга бож тўловлари ўзгармасдан қолаверсин. Бироқ, ташқи бозор нархида ўзимизни автомобилларни сотиб олиш пул айланмасини бир неча маротаба оширади. Халқимиз арзон нархларда автомобилларга эга бўлади. Бундан ташқари, миллий маҳсулотимизни харид қилиш кўрсаткичи ҳам ортади.
Автор: G‘ULOMOV XURSHIDBEK TO‘RAXON O‘G‘LI 84204
  • 192 Комментарии
На рассмотрении
Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида
Сўнгги вақтларда ДЙҲХХ ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчиликлар ортиб кетмоқда. Буни ижтимоий тармоқлардаги лавҳалардан кўрса ҳам бўлади. Бунинг асосий сабабларидан бири бу автомашина суғуртасининг йўқлиги ёки вақти ўтиб кетганлиги бўлмоқда. Суғурта йўқ ёки вақти ўтиб кетган бўлса, машина жарима майдонига қўйилмоқда. Энди савол туғилади, бундан кимга ва нима фойда? Ўша ҳолатни жойида баённома тузиб, ҳайдовчининг яшаш манзилига юборса нима ўзгаради? Бунинг оқибатида ҳайдовчини вақти кетмоқда, ДЙҲХХ ходими билан тортишув ва жанжаллар юзага келмоқда. Дам олиш кунлари бўлса, машина 2-3 кунлаб жарима майдонида қолиб кетяпти. Андижон ёки Сурхондарёдан Тошкентга келган ...
Автор: IKROMOV UMID XAMITOVICH 63988
  • 97 Комментарии
Рассмотрено
Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақида
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд. Шу туфайли, ҳудудларда аҳолини бошқарадиган ҳокимларни халқнинг ўзи танлаши ва сайлаш амалиётини жорий этиш зарур. Шундагина ҳокимларимиз халқ дардини эшитади, у билан бирга ишлайди. Муҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган вазифа ва топшириқларини бажаришда ҳам ...
Автор: XOLIQOV AFZAL ISLOMOVICH 39772
  • 146 Комментарии
Рассмотрено
Мобиль қурилмaлaрнинг IMEI кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақида
Жисмоний вa юридик шaхслaрдaн мобиль қурилмaлaрнинг IMEI рaқaмлaрини рўйхaтгa олиш учун aҳолидaн ундирилaдиган тўловлaрни бекор қилиш вa рўйхaтгa олишни янада соддaлaштириш тартиби жорий этилишини сўрaймaн. Чунки, ҳозирги глобaллашув дaвридa aҳолини қўллaб-қуввaтлaш, ортиқчa тўлов ва оворагарчиликларни бартараф этиш муҳим деб ҳисоблaймaн.
Автор: DEXQONOV ANVARJON MAXAMATXALIMJON O‘G‘LI 107279
  • 534 Комментарии
Рассмотрено
Наманган шаҳридаги Сардоба бозори бўйлаб ўтган Навоий кўчасида пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги (осма кўприк)ни барпо этиш ҳақида
Наманган шаҳри марказидаги Сардоба бозори олдида, яъни Навоий кўчасида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида тартибсизлик жуда авжига чиққан. Жудаям гавжум бўлган бу жойда светофор узлуксиз ишлаб туради, лекин транспорт ҳамда пиёдалар оқимининг кўплиги сабабли доимий тирбандлик мавжуд. Шу мақсадда ушбу чорраҳага пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун тўрт тарафламали бир-бирига туташган осма кўприк қуриш керак. Бу тумандаги аҳоли учун жуда ҳам муҳим бўлиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Автор: BOBONAZAROV MIRZAAXROR FAXRIDDIN O‘G‘LI 14925
  • 7 Комментарии
Рассмотрено
Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида
Ҳаммамизга маълумки, юртимиз қуёшли ўлка. Бу ҳолат, айниқса, ёз мавсумида ҳарорат 40 даражадан ошган вақтларда автобуслардаги кондиционерларнинг совутиш функцияси ишламай қолганда жуда сезилади. Шу сабабли, жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан. Тасаввур қилинг, одам кўп, кун иссиқ, ҳаво дим, бу ёқдан эса яна жазирама қуёш тик тушиб туради. Бу эса жамоат транспортидаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўнгил айниши, хушсизланиш каби ҳолатларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, баъзида тиғиз вақтда автобусда ўтириш учун бўш жой бўлса ҳам ...
Автор: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 74433
  • 232 Комментарии
На рассмотрении
Разрешить тюнинг транспортных средств.
Имея развитую автомобильную отрасль, необходимо параллельно развивать смежные по отношению к ней отрасли. К примеру доработку транспортных средств – тюнинг. Разрешение данного вопроса на государственном уровне позволит создать условия для свободного развития этой подотрасли, раскрыть потенциал специалистов данного профиля, творческие и конструкторские таланты любителей. Возможность доработки и улучшения транспортного средства на законодательном уровне послужит импульсом для создания дополнительных рабочих мест, формированию уникальных национальных брендов в этой отрасли. Творческий индивидуальный подход с учетом местного, национального колорита подтолкнет подрастающую молодежь (изобретателей) к принятию не стандартных решений, послужит стимулом для дальнейшего развития автомобильной ...
Автор: NASRITDINOV AZIZ ADIXAMJONOVICH 37606
  • 53 Комментарии
На рассмотрении
“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида
Бугунги кунда пойтахтимиз йўлларида автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар қандай соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари ва аввало пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бирмунча мураккаб. Шаҳримиздаги “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар ўтиш йўлакларида автомобиль қатновнинг зичлиги ҳамда пиёдалар сонининг кўплиги турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келаяпти. Ушбу туманда яшовчи аҳоли, хорижий мамлакатлардан ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлар ва таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ва ёшлар ҳар куни ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур. Ушбу чорраҳада пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан-йилга ошиб бораётганлиги мазкур масалага масъулларнинг ўз ...
Автор: ISMOILXANOV SUNNATULLA YO‘LDOSHXON O‘G‘LI 16546
  • 15 Комментарии
Рассмотрено
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида
Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Автор: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 63731
  • 302 Комментарии
На рассмотрении
Навоий шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Навоий филиалини очиш тўғрисида
Навоий вилояти табиий ресурсларга бой ҳудуд бўлиб, вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2008 йилда вилоятда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилиб, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Сингапур каби хорижий ҳамкорлар билан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда жойлашган саноат корхоналари ва бошқа давлат ҳамда хусусий ташкилотлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда. Олиб келинаётган технологияларнинг кўпчилиги интеллектуал тизимларга асосланган, яъни компьютерлар бошқарувида ишлайди ва бу, ўз навбатида, ҳудудда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни талаб қилади. Шунинг учун, Навоий шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ...
Автор: IBRAGIMOV ALIMJAN ARTIKBAYEVICH 11736
  • 22 Комментарии
Рассмотрено
Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш
Машинаси бор одамлар яхши билади. Бизда шундай тартиб белгиланганки, оила аъзолари, яқин қариндошлар бир-бирининг машинасидан махсус ишончномасиз фойдалана олмайди. Соддароқ айтсак, битта уйда, ҳовлида яшасак ҳам мен отамнинг, отам менинг номимга расмийлаштирилган автотранспортдан фойдаланиши учун анча вақт ва пул сарфлаб ишончнома олишимиз шарт. Ака-укалар, опа-сингиллар билан ҳам худди шундай аҳвол. Бу ҳам оилавий бюджетга зарар, ҳам ҳужжат тайёрлаш учун кўп вақт сарфлайсиз. Бегона одамларга ишончнома беришни тушуниш мумкиндир, лекин ота-она боласи, ака-ука, опа-сингил бир-бирига ишончнома бериши, очиғини айтсак қадриятларимизга ҳам, менталитетимизга ҳам тўғри келмайди. 1990-йилларда машина ўғирлаш билан боғлиқ воқеалар ...
Автор: KENJAYEV AMIRBEK ALIJON O‘G‘LI 107732
  • 164 Комментарии
Рассмотрено
×
Карта портала