Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг йиғилишларини жонли эфирда тўлиқ намойиш қилиш ҳақида
Описание предложения
Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш, уларда дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси орқали Олий Мажлис палаталарининг йиғилишлари тўлиқ равишда жонли тарзда эфирга узатилиши керак деб ҳисоблаймиз. Бу халқимиз, айниқса, ёшларнинг парламент ҳаёти билан яқиндан танишишига ва ҳуқуқий саводхонлигининг ошишига хизмат қилади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистон 24” телеканали орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг йиғилишларини жонли тарзда тўлиқ намойиш қилишни таклиф қиламиз.
4410
Комментарии (11)
YUSUPOV AZAMAT TO‘LQINOVICH
Juda ajoyib taklif. Parlament da muhokamalar qanchalik darajada qizg'in ketishini, deputatlarning faolligini va keyingi saylovlarda qaysi deputatlarga ovoz to‘g‘risida fikr paydo bo'ladi
22 Июнь 2019, 08:00
SADRIDDINOV MUZAFFAR SAYFIDDINOVICH
Мактаб, ўрта-таълим хамда олий-таълим дарсликларида албатта Олий мажлис ва Қуйи палата нима иш бажариши, депутатлар қандай тайинланиши хақида маълумотларга эга бўламиз. Аммо қарорлар, фармойишлар халққа жорий қилинишидан олдин мухокама қилинишларини кузатишимиз бу жуда яхши фикр деб ўйлайман. Қайси партиянинг қайси бир депутати ўз халқининг яшаш тарзини яхшилаш борасида чиндан амалий иш олиб бораётганини кутазиш бу бизни яъни жамиятимизни янада савияли, фикрларининг равшанлигини таъминлайди.
20 Июнь 2019, 17:54
MAXKAMOV KOMIL SIDDIKOVICH
Жуда яхши таклиф. Парламентимизнинг иш фаолиятини шаффофлиги таъминланади.
11 Июнь 2019, 17:46
TAJETOV BERDAX POLATOVICH
jonli efirga tezroq chiqarish kerak. deputat sayloviga oz qoldi. kimdan qanaqa taklif chiqadi kim xalqqa yaqin ekanini bilib olaylik. tanimaydigan odamlarga tavakkal ovoz bermasdik chunda.
7 Июнь 2019, 07:17
XUDJAMURATOV KAXRAMON DURDIYEVICH
Қўллаб-қувватлайман. Албатта бу жуда яхши. Депутатларимизнинг қайси масалалар билан шуғулланишини, қандай қарорлар қабул қилинаётганини билиб борилади.
4 Июнь 2019, 11:53

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала