Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Бозорларда “арава хизмати”ни тартибга солиш ҳақида
Описание предложения
Бугунги кунда бозорларимизда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Айниқса, ёз мавсумида бозорларимиз янада тўлиб, баракали бўлади. Мана шундай манзарани бузадиган бир ҳолат борки, уни албатта тартибга солиш лозим. Бу бозорлардаги арава хизматларидир. Араваларнинг тартибсиз ҳаракати натижасида турли ноқулайликлар ва кўнгилсиз ҳолатлар юзага келиши табиий. Бундай ҳолатларни кўрган туристларнинг ҳам бозорларимиз ҳақидаги фикрлари салбий тарафга ўзгариши мумкин. Бундан ташқари, арава хизмати учун тўловларнинг аниқ белгиланмаганлиги ҳам харидорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Қайсидир араванинг бир соатлик хизмати учун ўн минг берсангиз, бошқаси ҳудди шу хизмат учун йигирма, хаттоки, ўттиз минг сўмгача ҳақ сўрайди.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, барча бозорлардаги арава хизматини тартибга солиш ва уларнинг хизмати учун “фойдаланилган вақт доирасида ягона тўлов ставкалари”ни жорий этишни таклиф қиламиз.
4078
Комментарии (3)
DLIMBETOV PARAXAT KDI‘RBAEVICH
енди аравачиларни тинч куяйлик козони кайнайберсин. бир ками аравачилар колиб еди.
20 Август 2019, 12:11
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Рақобат бор жойда хизмат қиммат бўлмайди. Арава хизмати кўрсатиш учун қўйиладиган ҳар қандай таъқиқ ва чекловлар олиб ташланса, уюшган гуруҳлар ташкил қилинишига йўл қўйилмаса, кўп камбағалнинг қозони қайнайди ва халқнинг оғири ҳам енгил бўлади.
25 Июнь 2019, 21:31
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Яхшиси бозорлардаги "арава хизмати монополияси"ни йўқотиш зарур.
24 Июнь 2019, 19:08

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала