Шаҳар жамоат транспортларида ID Card тўлов тизимини жорий этиш ҳақида
Описание предложения
Хорижий давлатлар тажрибасидан маълумки, шаҳар жамоат транспортлари бўлмиш автобус, троллейбус, метро ва трамвайларда ID Card тўлов тизими йўлга қўйилган. ID Card пластик карта кўринишида бўлиб, махсус белгиланган жойлардан ҳарид қилиш (ҳисобини тўлдириш) мумкин ва кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган бўлади. Ҳозирги вақтда Тошкентдаги парклар -Ашхобод ва Локоматив паркларида бу тизим ишламоқда. Мазкур тизимнинг жорий этилиши натижасида жамоат транспортларида нақд пул айланмаси деярли бўлмайди. Бунда фуқароларнинг ўз картасига бемалол пул ташлаш имконияти яратилиши лозим бўлади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, қонунчиликда имтиёзлардан фойдаланиши белгиланган фуқаролар алоҳида ID Card олишлари ва ўз имтиёзларини сақлаб қолишлари керак. Карта шахсга дахлдор бўлмай битта картадан яқинларингиз, қариндошларингиз ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.
Целесообразность идеи / предложения
Ушбу тизимни ишга тушириш орқали шаҳар жамоат транспорти воситаларида фуқароларга қулайлик яратилади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ушбу тизимни ишга туширишни таклиф киламан.
475
Комментарии (8)
ABDIRAZOQOV JAVOHIR TOLIBOVICH
Аммо, агар ушбу тизим ишга туширилса, жуда катта узгариш буларди: Замонавий хаёт, комфорт, халкнинг мамнунлиги ва х.к. Билмадим, буни амалга ошириш ё оширмаслик Давлатдан! Насиб этса, тез орада булиб колар!!!
8 Октябрь 2019, 17:46
ABDIRAZOQOV JAVOHIR TOLIBOVICH
Барчага хайрли кеч! ID card тизимини жорий этиш яхши фикр булар эди. Аммо, купчилигимизга маълум: янги технологиялар кириб келса ёки уларнинг сони ортаверса, бу-иш жойларининг камайишига олиб келади. Натижада: ишсизлар сони купайади. Тугри, айтишингиз мумкин: Хей инсон, иш купку ахир деб. Лекин, менимча давлатнинг ушбу тизимни шу вактгача яратмаганинг хам сабаби шу булса керак.
8 Октябрь 2019, 17:43
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Яхши фикр, кейинчалик ID-Card нинг амал қилиш доирасини кенгайтириш хам мумкин. (худди пайнет ёки клик доирасининг кенгайгани сингари...)
11 Сентябрь 2019, 13:02
KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH
USHBU TAKLIF 10.000 OVOZ OLISH KERAK.FAQAT SHAXSIY MANFATLI TAKLIFLARNI MAQULLABMASDAN MANA SHUNDAY TAKLIFLARNI HAM OVOZ BERAYLIK AZIZ YURDOSHAR .
28 Август 2019, 16:45
YUSUPOV ALISHER XASANBAYEVICH
фикрингизга кушиламан ,рахмат
18 Июнь 2019, 17:42

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

  • Недостаточно голосов

×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку