Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида
Описание предложения
Сўнгги вақтларда тиббиёт ходимларига бўлган тажовузкорона ҳаракатлар тобора кўпайиб бормоқда. Тез тиббий ёрдам ҳамширалари чақириққа борганда уйда зўравонлик билан ушлаб қолинмоқда, шифокорлар ҳақорат қилинмоқда, уларга иш жойида ва чақириқлар вақтида турли хил тан жароҳатлари етказилмоқда. Бунинг натижасида, тиббиёт ходимлари ўз иш жойида ишлашдан қўрқиб қолишмоқда, чақириққа бориш эса ҳар сафар уларнинг жонини хатарга қўйиш билан баробар бўлиб қолмоқда. Шунингдек, беморларга госпитализация (касалхонага ётқизиш) талаб қилинганда ҳам оила аъзоларининг қаршилиги туфайли бу иш амалга оширилмайди ва кейинчалик, агар беморнинг аҳволи оғирлашса, бунга шифокор айбдор бўлиб қолади. Бу ҳолатда ҳам шифокорларга турли тазйиқлар ўтказиш ҳолатлари учрамоқда. Юқоридаги ҳолатлар тиббиёт ходимларининг ўз ишига содиқлиги ва иштиёқини йўққа чиқариши, соғлиқни сақлаш тизимида фаолият издан чиқишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, қуйидаги ишлар амалга оширилишини сўраб қоламан: биринчидан, тиббиёт ходимларига бўлган тажовуз расман ички ишлар тизими хизматчиларига бўлган қаршилик ёки тажовуз каби баҳолансин. Чунки тез тиббий ёрдам ходимлари ҳам ички ишлар ходимлари каби кўпинча асабий ҳолатларда ишлашига тўғри келади. Иккинчидан, тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун мурожаат тушган уйга тез тиббий ёрдам бригадаси билан бир қаторда участка нозири етиб келиши мажбурий қилинсин. Учинчидан, тиббиёт ходимига бўлган қўпол муносабат ёки ҳақоратлар учун оширилган миқдорда жарима, етказилган тан жароҳати учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилансин.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда келтирилган таклифлар амалга оширилса, тиббиёт ходимларига бўлган зўравонликларнинг олди олинган бўлар эди. Шу билан биргаликда, тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати ҳам ошиб, аҳолига малакали ёрдам кўрсатиш таъминланар эди.
4087
Комментарии (5)
MAXKAMOVA SARAGUL YUSUPBEKOVNA
Тиббиет ходимлари калтакланаетган булса демак билим савияси етарли даражада эмас. Билимли . уз касбини зур биладиган тиббиет ходими узини калтаклатиб куймайди. Ундан кура билимсиз тиббиет ходимларини тиббиет сохасидан тозалаш керак. Нима учун илгаригиларни калтаклашмаган. Менинг кизим 22 ешда битта врачнинг билимсизлиги окибатида оламдан куз юмди. Менга ухшаганлар бу дунеда канча. Шунинг учун тиббиет ходимларини хавфсизлигини химоя килиш керак эмас. Улар узларининг билимлари билан узларини хавфсизлигини химоя килишлари керак .
5 Декабрь 2019, 17:10
ARSLONOV SARDORBEK FURKATJON-O‘G‘LI
Асрор ака бирор марта тез ёрдамда ёки шифохонанинг қабул булимида дежур турсалар буларкан битта одамни даволаб ёки ёрдам курсатиб эвазига иссиқ-иссиқ 1-2та тарсакидан есалар ёки сукиш эшитсалар оффициант билан шифокорни фарқига борардилар кейин яна 6йил контрактга уқиб ота-оналари 13миллиондан контракт тулашганида бир жойларини кенгайтириб юбормасдан сал уйлаб гапирган бýлар эдилар
28 Октябрь 2019, 01:51
QURBONOV ASRORJON ALIJONOVICH
Шу петиция асабимни бузди. Нима энди 33 млн. одам яшаётган катта давлатда 4 та 5 та тиббиёт ходими калтакланса битта қонун ёки қарор чиқарилорадими. Унда бир кунда официант сохасидагиларни нечтаси калтакланиши хақоратланишини биламикан докторлар
23 Октябрь 2019, 18:36
QURBONOV ASRORJON ALIJONOVICH
Менимча йўқ менимча эмас қарс икки қўлдан чиқади. Тиббиёт ходимлари суст, дийдаси қаттиқ, қасамётини пулга сотганлари 70 фоиз бўлса яхшилари 30 фоиз. Аввал тиббиёт ходимлари виждонан ишлашни бошлашса алтакланганларини халқни ўзи химоя қилади ва хеч ким урмайди. Мен 70 фоизлилардан шу коментариямга жавоб кутаман
23 Октябрь 2019, 18:28
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Шошилинч тиббий ёрдамни ва умуман тиббий ёрдамни хусусийлаштириш керак. Шундагина халқ ўз соғлиғни асрайди ва тиббиёт ходимларини хурмат қила бошлайди. Хозирда шошилинч тиббий ёрдам текин бўлганлиги учун, айримлар тиббий ходимларни менсимайди. Шошилинч тиббий ёрдамни ўзларидан "муттаҳам" каби кўради.
17 Октябрь 2019, 12:35

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала