Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"

  • Рассмотрено
Поделиться коллективным обращением
Наманган шаҳридаги Сардоба бозори бўйлаб ўтган Навоий кўчасида пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги (осма кўприк)ни барпо этиш ҳақида
  • Направление:Торговля и ЖКХ
  • Дата:2019-07-17 11:10:40
  • Автор:BOBONAZAROV MIRZAAXROR FAXRIDDIN O‘G‘LI
Описание предложения
Наманган шаҳри марказидаги Сардоба бозори олдида, яъни Навоий кўчасида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида тартибсизлик жуда авжига чиққан. Жудаям гавжум бўлган бу жойда светофор узлуксиз ишлаб туради, лекин транспорт ҳамда пиёдалар оқимининг кўплиги сабабли доимий тирбандлик мавжуд. Шу мақсадда ушбу чорраҳага пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун тўрт тарафламали бир-бирига туташган осма кўприк қуриш керак. Бу тумандаги аҳоли учун жуда ҳам муҳим бўлиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Наманган шаҳридаги Сардоба бозори бўйлаб ўтган Навоий кўчасида пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги (осма кўприк)ни барпо этишни таклиф қиламиз.
Решение компетентного государственного органа Дата: 2020-01-06 12:48:39
А.Навоий кўчаси ҳудудида йўл усти пиёдалар ўтиш кўпригини қуришга ҳамда мавжуд жамоат транспортларини тўхташ бекатини қуришга ҳамда мавжуд жамоат транспортларининг тўхташ бекатини кўчиришга рухсат бериш ҳақида

13781
Комментарии (7)
XALILOV JAVLONBEK KOMOL O‘G‘LI
Namangan xalqi davlatdan 1 dona iltimos so'rabdi, afsuski bu 100% Namangan shaxrining eng og'ir muammolaridan biri. Lekin Nima sababdan qilinmadi? Shu javobni biror rivojlangan davlatdan kutush mumkinmidi? Kulishniyam yig'lashniyam bilmayman. Xalq hali ko'p qiynaladi, qachonki hokimlar xalq tomondan saylanmaguncha. Uyat Namangan hokimiyati.
24 Июль 2020, 18:48
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни Депутатларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:32
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Ушбу порталда фақат яхши ташаббуслар ва таклифлар овозга қўйилади. Сизлардан бошқа таклифларга ҳам овоз беришни илтимос қиламиз.
16 Ноябрь 2019, 14:42
RAXMANOV MAXMUD AXMEDOVICH
1..Чорраханинг 2 томони кенгайтириб автотранспорт тирбандлигини камайтириш керак.2Утиш йулагини Навоий кучаси томон суриш керак. Шунда чоррахаа транспорт тухтови камаяди ,Пиёдалар хам чорраха буйлаб эмас бали тугридан тугри бозор худудига кириб боради.Осма куприкка карши эмасман .Осма куприк у ердаги муаммони 100% хал килмайди.Ушайга курилган магазин метрополнинг олдидаги ва Машрабни олдидаги йулни очиб ташлашкерак пиёдалар йулаги учун .
20 Сентябрь 2019, 14:17
ATAMOV DILSHOD ABDULLAJONOVICH
Хакикатдан хам шу ерда автомобиллар хамда пиёдалар катнови жуда кучли. Бу ерда аввало пиёдаларни хам светафорга амал килишни ургатишимиз керак. Нега десангиз светафорнинг пиёдалар учун харакатни такиклаган чироги ёник булганда хам харакат килишмокда окибатда автомобиллар тирбандлиги юзага келяпти. Шунинг учун Сардоба чоррахасида турган ИИБ ходимларига мени яна бир таклифим бор. Ушбу чоррахада факат хайдовчиларни жаримага тортавермасдан, пиёдаларни хам жаримага тортиш керак шундагина сал булса хам тартиб шаклланармиди.
20 Сентябрь 2019, 09:42

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала