Давлат органларининг ишонч телефонларига қўнғироқларни бепул амалга ошириш ҳақида
Описание предложения
Ўзбекистон Республикасидаги вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг ишонч телефонларига симли ва мобиль телефон орқали қўнғироқлар амалга оширилганда абонент ҳисобидан тўлов ечиб олинади. Шунингдек, ишонч телефонларига фуқаролар томонидан кўплаб қўнғироқлар қилинганлиги сабабли жуда кўп вақт давомида кутишга тўғри келмоқда. Бу эса кутиш вақтида ҳам ҳисобингиздан маблағнинг сарфланишига олиб келмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек маҳаллий ҳокимликларнинг ишонч телефонларига симли ва мобиль телефонлар орқали қўнғироқларни бепул амалга оширилишини таклиф қиламан.
688
Комментарии (7)
PULATOV DJAMOLIDDIN KAMOLIDINOVICH
Бу таклиф билан муаммо хал бўлмайди. Текинга хеч ким хизмат кўрсатмайди. Алоқа жихозларининг барчаси чет давлатлардан катта кредит асосида олиб келинади. Нега свет ёки сув текин бўлсин демайсиз биласизки хамма нарсани хисоб китоби бор. Хозирда замонавий ахборот технологиялари замонида яшамоқдамиз барча вазирлик идора ва хокимлакларда веб сайти бор ушбу сайт орқали хохлаганча мурожаат колдирса еки интрактив хизматлардан фойдаланса бўлади.
24 Октябрь 2019, 12:43
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
ikki uch marta qilib kutibtursez hali gablashmasizdan hisobizda mablag tugaydi
12 Октябрь 2019, 11:10
BOYNAZAROV AZIZ ERGASHEVICH
Ажойиб. Куллаб кувватлаймиз!!!
27 Сентябрь 2019, 16:12
XURRAMOV OTAJON ALIBOY O‘G‘LI
Соатлаб кутиш нима.гудок кетади атайлаб кутаришмайди.бу хам бир мурожаат мурожаатни кабул килишмаганлиги учун жарима жорий килиш керак аслида ишонч телифонларига.
25 Сентябрь 2019, 14:48
ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH
Яхши фикир, бу хозирги холатда худди ишонч телефонига мурожаат килувчиларни камайтириш максадида килингандай куринмокда манимча
24 Сентябрь 2019, 17:36

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

Окончание голосования через: 4 дней

Поддержите это коллективное обращение

Поделиться коллективным обращением
×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку