“Банк ва молия соҳаси ходимлари куни”ни белгилаш ҳақида
Описание предложения
Кўпгина мамлакатларда ҳар бир оммавий касб турлари учун касб байрамларини (кунларини) белгилаш (ва нишонлаш) анъанаси мавжуд. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам аксарият касб эгалари учун йилнинг маълум кунлари (саналари) касб байрами сифатида нишонланади. Ҳозирда юртимизда банк ва молия соҳасида кўплаб ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан келиб чиқиб, соҳа ходимларини ўзаро жипслигини таъминлаш, ўз касбига бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида Ўзбекистонда ҳам банк ва молия соҳаси ходимлари учун махсус касб байрамини белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди (изоҳ - бу кун расмий дам олиш куни бўлмайди). Маълумот учун: Қозоғистонда 15 ноябрь (миллий валюта қабул қилинган кун) - Қозоғистон Республикаси молия соҳаси ходимлари куни; Россияда 2 декабрь - Россия банк ходими куни; Қирғизистонда 10 май - Қирғизистон банк ходими куни; Молдовада 4 июнь (Молдова Миллий банки ташкил этилган кун) - Молдова банк ходими куни сифатида белгиланган.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда ҳам “Банк ва молия соҳаси ходимлари куни”ни белгилашни таклиф қиламан.
17539
Комментарии (50)
MUXAMEDJANOV MUHAMMAD FARHOD O‘G‘LI
Ассалому Алайкум! Тирбандликни олдини олиш бўйича фикр қолдирилди. Муаммони бирга ҳал қиламиз... https://meningfikrim.uz/petitions/request/3636
12 Декабрь 2019, 16:13
UTAYEV SHAXZODJON G‘ANISHER O‘G‘LI
Куллаб-кувватлайман
3 Декабрь 2019, 14:52
DUSHAMOV MANSURBEK MAKSUDBEKOVICH
Банк ва молия сохаси ходимлари кунини белгилаш керак деб уйлайман. Чунки хар бир соха ходимлари байрами мавжуд. Банк ва молия сохаси ходимлари кунини нишонлаш соха ходимлари учун рагбат хисобланади.
3 Декабрь 2019, 09:19
TURDIMURATOV CHINGIZ JUBATKANOVICH
Айдын акыры кылайк байрамды😂😂😂
29 Ноябрь 2019, 19:11
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Ушбу порталда фақат яхши ташаббуслар ва таклифлар овозга қўйилади. Сизлардан бошқа таклифларга ҳам овоз беришни илтимос қиламиз.
16 Ноябрь 2019, 14:40

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов

Окончание голосования через: 30 дней

Поддержите это коллективное обращение

Поделиться коллективным обращением
×
Карта портала
Для прослушивания выделите текст и нажмите на эту кнопку