Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Лицензия асосида мустақил ҳамширалик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш ҳақида
- Направление:Здоровье
- Дата:2020-01-10 21:18:29
- Автор:IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Описание предложения
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳамширалик ҳамда фелдьшерлик таълим йўналишини тугатган ўрта ва олий маълумотли ишсиз уй бекалари кўпчиликни ташкил қилади. Қўшимча иш билан банд бўлиш учун уларга ҳамширалик фаолияти учун лицензия беришни таклиф қиламан. Бу турдаги ҳамшираларга шифокорнинг ёзма рецепти ва кўрсатмаси асосида хизмат кўрсатишига рухсат бериш керак. Оғир аҳволдаги беморларга фақат тиббиёт масканида, шифокор назорати билан тиббий ёрдам берилади. Аммо битта оддий ёки осма укол қўйиш, енгил муолажалар учун ҳамшираликка лицензия билан рухсат бериш керак.
Целесообразность идеи / предложения
Агарда ўрта ва олий маълумотли ўқиган ҳамшира уй бекаларига ҳамширалик фаолияти учун лицензия берилса, иш ўринлари кўпаяди ва фуқаролар рецепт асосида муолажа олиш учун шифохоналарда узоқ навбатларда турмаган бўлишар эди.
Комментарии (6)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:24
RAXIMOV SOBIR XAKIMOVICH
Taklif biroz tushunarsiz.
Hozirda hamshiralar (hamshira bo'lib ishlayapdimi yoki uy bekasimi, shunchaki hamshiralik ishi kursini o'qiganmi) qo'ni-qo'shni yoki yaqin tanishlariga ukol qilyapdi, osma ukol qo'yishyapdi. Buning uchun pul olish omaslik ularning ixtiyorida. Soliq bir nima demayapdi.
Odamlar vrach yozib bergan dorilarni (osma va ukollar) tanaga o'tkazish uchun poliklinikaga borib o'tirmay yaqin atrofdagi hamshiraga borishadi.
Bu litsenziyani joriy etsa nima bo'ladi, shunda ham hamshiralar faqat vrach yozib bergan retsep bo'yicha muolajani qilishadi. Keyin huddi uyingizga usta chaqirganday hamshiralarni chaqiraverasiz. Keyin ular o'zlarini reklama qila boshlashadi. Litsenziyani va soliqni pulini chiqarish kerak-ku.
Hozircha shunday qolgani yaxshi
26 Февраль 2020, 22:24
ARSLONOV SARDORBEK FURKATJON-O‘G‘LI
Qanaqa mantiqsiz petitsiya bu usha litsenziya olgan xamshira bemorga dori muolaja qilib Anafilaktik shokka tushirib quysa katta xolasinikidan yordam beradimi Anafilaktik shokka tushgan bemorga 10-15minutda reanimatsion yordam ko'rsatilmasa halok buladi minde mantiqqa to'g'ri keladigan petitsiya chiqaringlar
19 Февраль 2020, 15:13
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
"Лицензия"- пул тўланадиган "ойлик патент" кўринишида эмас, текинга, фақат юкори тоифали врачнинг "уста-шогирд" даражасидаги текшируви ва шахсий кафиллиги асосида берилдиган "малакавий гувоҳнома" кўринишида бўлса, мен ҳам "за"ман.
11 Январь 2020, 21:22
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
"Уй хамшираларига "Лицензия беришни таклиф қиламан" дейишнинг очиқ мазмуни- "уй хамширалиги билан шуғулланувчилардан ҳам солиқ ундиришни таклиф қиламан" -дегани! Ҳар ким ўзи хоҳлаган, ўзи ишонган одамда даволанишга ҳаққи бор! Галстукли профессор ҳам одамни заҳарлаши, дипломсиз хамшира одамни даволаши мумкин. Биз, халқ хам кўр эмас-ку, яхши хамширалиги билан номи чиққанга даволанишга борамизда. Ҳеч қанақанги лицензия керак эмас. Эркин яшашга халақит беришмаса бас.
11 Январь 2020, 11:14
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz