Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Тошкент вилояти Зангиота тумани (Назарбек)дан ўтган поезд йўлига кўприк қуриш ҳақида
Описание предложения
Ушбу масала буйича аҳоли мутасадди раҳбарларга кўп маротаба мурожаат қилган. Зангиота тумани (Назарбек)дан ўтган поезд йўли сабабли жуда ҳам қийналиб кетдик, ҳар сафар поезд ўтиши учун катта автомобиль қатнов йўли ёпилади. Эрталаб ҳамма ишга, боғчага, мактабга кетаётганда ёпиқ бўлади, кечаси ишдан қайтаётганда ҳам ёпиқ бўлади, куни билан камида 10 марта ёпилади. Йўл очилгунча у ердаги тирбандликни кўриб ёқангизни ушлайсиз. Ҳаттоки, тез тиббий ёрдам машинаси ва ўт ўчириш машиналари фавқулодда чақирув бўлганда ўтолмай қолиб кетишади, бунинг натижасида ёрдамга етиб келгунича тегишли объект ёниб тугайди. Баъзи мутасаддилар кўприк қурилмаслиги учун поезд йўлининг нариги тарафида аҳоли кам яшайди деган баҳоналарни важ қилдилар. Бу ҳудудда: Ҳаракат, Сада, Иттифок, Тарнов, Рибпром, Текстиль ва Туркистон каби катта маҳаллалар бор. Аҳоли кўплигидан йўл ёпилган вақтларда, айникса, эрталаб ва кечқурун даҳшатли тирбандлик вужудга келади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида Зангиота тумани (Назарбек)дан ўтган поезд йўлига кўприк қуришни таклиф қиламиз.
3177
Комментарии (2)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Поездлар катнови норентабл, доимий дотацияга яшовчи, 150 йил олдинги "технология". Поездлардан воз кечилса, йўллар анча эркинлашиб,харакат бошқаруви жўнлашиб, енгиллаб қоларди.
1 Апрель 2020, 16:39
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Поезд станцияларини, йўлларини шаҳардан ташқарига кўчириш керак
3 Февраль 2020, 17:51

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала