Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Тижорат банкларида муаммоли кредитларни ундиришнинг самарали тизимини яратиш ҳақида
Описание предложения
Бугунги кунда банкларда юзага келаётган муаммолардан бири - кредитларни мижозлар томонидан ўз вақтида тўланмаётганлиги ҳамда мазкур ҳолатларни бартараф этишда суд, ижро ва аукцион ҳаракатларининг узоқ вақт давом этаётгани ҳисобланади. Мазкур ҳолатлар “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан тартибга солинади. Унга кўра, ундирувни гаровга қўйиладиган нарсага қаратиш тартиби агар қонунда ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор талабини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қондириш суд, хўжалик суди ва холислар судининг қарорига биноан амалга оширилади. Агар қонун ҳужжатларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, гаров нарсасини сотиш суд ижрочиси томонидан суд берган ижро варақаси ёхуд хўжалик судининг буйруғи ёки нотариуснинг ижро этиш ёзуви асосида қонунларда назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Гаров нарсасини сотиш ким ошди савдоси (очиқ савдода) ёки воситачилик дўконлари орқали амалга оширилади...”, деб белгиланган. Ушбу ҳолат туфайли муаммога айланган кредитларни ундиришда кўп вақт кетмоқда. Тижорат банки тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий даромади ажратилган кредитларга ҳисобланган фоиз тўловлари ҳисобланади. Ажратилган кредитларни ўз вақтида ундирилмаслиги, тижорат банкларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, ўзларининг харажатлари ҳисобидан ушбу кредитларга захира яратилишига, бу эса даромад олиш мақсадида кўрсатилаётган хизматлар тижорат банклари зарарига хизмат қилишига олиб келмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига қуйидаги ўзгартиш киритилиши мақсадга мувофиқ: Биринчидан, тижорат банки ёки унинг филиалига мижоз билан тузилган ва нотариал тасдиқланган шартномага асосан гаров мулкини зудлик билан филиал кредит қўмитаси қарори билан сотиш имконини бериш керак (амалдаги тартибга мувофиқ, суд, ижро, аукцион савдолари, гаровга олувчига таклиф бериш жараёнлари жуда кўп вақт сарфланишига олиб келмоқда). Иккинчидан, жисмоний шахслар томонидан кредит олган мижознинг кредити ўз вақтида тўланмаганда, тижорат банк филиалига ўша куннинг ўзида қарздорнинг ойлик иш ҳақига (иш жойига) кредит шартномасига асосан (акцептсиз талабнома) инкасса қўйиш ҳуқуқини бериш керак. Кредит олган мижоз ишлаётган ташкилотнинг бухгалтери бунга қаршилик қилмаслиги керак. Юқоридагилардан ташқари мамлакатимизда чет эл тажрибасини (Россия, Қозоғистон...) инобатга олган ҳолда коллекторлар хизмати жорий этилишини таклиф қиламиз. Коллектор фирмалар муаммоли кредитни тижорат банкларидан арзонроқ баҳода сотиб олади ва ўз хизматини устига қўйиб мижоздан ундириб олади. Тижорат банкларида муаммоли активлар кундан-кунга ортиб бораётганини инобатга олиб, ушбу таклифни жорий этишни лозим деб ҳисоблаймиз.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига ўзгартириш киритилишини ҳамда “Коллекторлик хизмати тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини таклиф қиламиз.
6662
Комментарии (22)
OLIMJONOV JAHONGIR ORIFJON O‘G‘LI
.
8 Июнь 2020, 15:53
UMAROV BOTIR BAKOYEVICH
Кредит беришда банкларда мустакиллик етишмайди. Дастур деган беьмани ва самарасиз тажриба йукотилмаса, хамда банкларга етимдек муомала килишга бархам берилмаса бу холат давом этаверади.
31 Май 2020, 20:17
XOLIKULOV ORIFJON RAHMATOVICH
Банкларда банк хизматларини килишга вакт коомаяптию, муаммоли кредит баьзи бир бемани жадваллар олдида 99чи уринда булса керак
31 Май 2020, 19:16
KUCHKAROV SOXIB ABDUMALIKOVICH
Kredit olishda tezlikni Xalqni qiynamaydigan tizimga otish kerak shunda Xalq xam kreditni vaqtida tez olsa shumda Xalq xam kreditni vaqtida to‘laydi
31 Май 2020, 19:10
NODIROV DILSHOD MURODULLAYEVICH
лекин хар оила яхши яшаш истагида бир тадбиркорлик килиш ниятида лекин кредит фоизи ва асосий тулов катта булиб кетиб тула олмасдан колади. шундан тулов амалга оширилмай колади. бошка давлатда фоиз кам булиб маош иш хакки кредитни коала олади ва ундан ташкари фукоро оч колиб кетмайди уни шароити кандай булса шу тарика давом этади. кейин бизда куп ташкилот шахсий бу дегани корхона ишласа иш хакки бор ишламаса иш хакки ёк яни бизда тадбтркорларга тайинли иш ёк агар иш ололмаса субект банкротликка учраб иш хакки чикармайди ва фукоро иш хакки ололмайди. бу иш занжирини узади.
19 Май 2020, 01:06

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.gov.uz
×
Карта портала