Всего собрано голосов "за"
Необходимое количество голосов: 10000
Туман ва шаҳар ҳокимларининг иш фаолиятини баҳолаш ҳақида
- Направление:Инновации и ИКТ
- Дата:2020-02-19 05:26:32
- Автор:XOLIQOV AFZAL ISLOMOVICH
Описание предложения
Махсус платформа яратган ҳолда туман ва шаҳар ҳокимларининг иш фаолиятини шу туманда яшаётган фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан йил давомида баҳолаб бориш механизмини яратиш керак. Бунда халқнинг розилигини баҳолаб бориш асосий мақсад этиб белгиланади. Бу, ўз навбатида, фуқароларнинг туман ёки шаҳар ҳокими фаолиятидан рози ёки норози эканлигини кўрсатибгина қолмасдан, туман ҳокими фаолиятидан норози бўлиб ёзилаётган шикоят ва аризалар сонининг ҳам кескин қисқаришига олиб келади. Бундан ташқари, ушбу механизм халқнинг нафратини қозонаётган айрим қўштирноқ ичидаги раҳбарларни ошкор этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда самарали механизм вазифасини ҳам ўташи, шубҳасиз.
Целесообразность идеи / предложения
Бунда ҳар бир фуқаро ёки тадбиркорлик субъекти яратилажак платформага id.uz тизимидаги ўз логин, пароли ёки электрон рақамли имзоси орқали кириб ўзи истиқомат қиладиган туман ёки шаҳарнинг ҳокимига баҳо беради. Баҳонинг қуйисида ўз муносабатини тўлдиради: бунда паст ёки юқори баҳо қўйиш сабабини тушунтириб ўтади. Йил якунида халқ ишончини қозона олмаган ҳокимлар ишдан олиниб, юқори баҳо олган ҳокимлар рағбатлантирилади.
Комментарии (7)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
O'zbekiston Respublikasi. Xalq fikri / Мнение народа шу ерга чикарамиз яна бир Ташшабусокрни жалб килиб.
6 Июнь 2020, 00:51
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Холиков алокага чикинг ало?
6 Июнь 2020, 00:50
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Мен масалан бу платформани шу ерда очаман.Хозирок агар инсон бирон гапи булса хохлаган ерига мурожаатини жойлши кеарк.Масалан комментарийларга хам ёзишингиз мумкин.Кимдан норозисиз кандай харкактидан.Канча дарахтлар кесилди канча ерлар сувсиз колди.Канча одам уйсиз колди канча фермер ерсиз колди.ва хоказо.
5 Июнь 2020, 23:14
NODIROV DILSHOD MURODULLAYEVICH
мен хам кушиламан платформа яратилса жуда хам яхши булади ундан ташкари юкорида ёзилганки электрон имзо ёрдамида платформага кирилади. бу ерда фикрлар холис булади сабаби хар бир имзога эга одам уз фикрин баён эта олади. ундаг ташкар салбий фикр берган одамдан фикрини сабаби билиш ва унга ёрдам бериш имкони булади. фикр тунри нотугри лигини кейинчалик суралган вактда тушунтириш олиб борилиб ёрдам булиши ёки ёклиги аён булади ва конун доирасида жавоб кайтарилади.
19 Май 2020, 00:48
YUSUPOV ALISHER XASANBAYEVICH
Махсус платформа яратган ҳолда туман ва шаҳар ҳокимларининг иш фаолиятини шу туманда яшаётган руйхатдан утган тадбиркорлик субъектлари томонидан йил давомида баҳолаб бориш механизмини яратиш керак. улар тумани оки ва корасини танийди
12 Май 2020, 17:57
Добавить комментарий
Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz